Уламолар_бисотидан Таълим бериш фазилати

0
65

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Муоз ибн Жабални Яманга волий қилиб жўнатаётиб: «Aллоҳ таоло сен туфайли бир инсонни ҳидоят қилиши дунё ва ундаги барча нарсалар сеники бўлишидан яхшироқдир», деганлар.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат қиладилар: «Ким инсонларга таълим бериш мақсадида бир боб илм ўрганса, унга етмиш сиддиқнинг савоби берилади».

Исо (а.с.): «Ким илм ўрганиб, унга амал қилса ва уни бошқаларга ўргатса, бутун осмон фаришталари орасида «Буюк» деб чақирилади», деган эканлар.

Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат қиладилар: «Илм ўрганиб, уни бошқалардан яширган кишини Aллоҳ таоло қиёмат куни оловли юган билан юганлаб қўяди».

Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтадилар: «Бир ҳикматли сўзни эшитиб, уни ёдлаб, кейин бир мусулмон биродарингга ўргатишинг энг яхши совғадир. Бу қилган ишинг бир йиллик ибодатга тенг».

Aбу Ҳомид ал-Ғаззолий
Иҳёу улумид-дин

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг