АҲЛИ СУННА ВАЛ-ЖАМОАНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

0
69

Аҳли Сунна вал Жамоанинг мазҳаби ўн икки эътиқодий хусусият устига барпо бўлган. Ушбу хусусиятларга таянган банда, албатга, тўғри йўлда — ҳидоятда бўлажак:

  1. Иймон. У тил билан иқрор бўлиш ва дил билан тасдиқ қилишдир. Аммо иқрор бўлишликнинг ёлгиз ўзи иймон эмас. Агар шундай бўлганида эди мунофиқларнинг барчалари мўмин бўлардилар. Шунингдек, ёлғиз маърифат (Аллоҳни таниш) ҳам иймон эмас. Агар шундай бўлганида эди, аҳли китобларнинг ҳаммаси мўмин бўлган бўлардилар. Аллоҳ мунофиқлар ҳақида шундай баён қилади: «…Аллоҳ мунофиқларнинг ҳақиқатан ёлғончи эканликларига ҳам гувоҳлик берур» (Мунофиқун сураси, 1-оят). Шунингдек, Аллоҳ аҳли китоблар хусусида: «Биз китоб берган ўша (золим) кимса-лар уни (Муҳаммадни) худци ўз фарзандларини танигандек танийдилар…» (Бақара сураси, 146-оят). Иймон зиёда ҳам бўлмайди ва камайиб ҳам қолмайди. Чунки иймоннинг камайиши куфрнинг зиёда бўлиши ва иймоннинг зиёда бўлиши куфрнинг камайиши, дегани бўлади. Инсон бир вақтнинг ўзида ҳам мўмин ва ҳам кофир бўлиши мумкинми?! Йўқ. Асло! Инсон ҳақиқий мўмин ёки ҳақиқий кофир бўлади. «Айнан ўшалар ҳақиқий мўминлардир…» (Анфол сураси, 4-оят); «Ана ўшалар ҳақиқий кофир-лардир…» (Нисо сураси, 151-оят). Иймонда шак бўлмаганидек, куфрда ҳам шак йўқ. Шу боис Муҳаммад алайҳиссалом  умматларидан гуноҳкорлари ҳам ҳақиқий мўминлардир, улар кофир эмаслар.

Амал иймон эмас, иймон амал эмас. Бунга далил шуки, кўп вақтларда мўмин одамдан амал кўтарилади. Бундайпайтда мазкур мўминнинг иймони кўтарилди, деб айтилмайди. Масалан, ҳайз кўрган мўмина аёлдан Аллоҳ намоз амалини кўтаради, яъни, бекор қилади. Бу вақтда биз Аллоҳ аёлдан иймонини кўтарди ёки унга иймонни тарк килишни буюрди дея олмаймиз. Шариат ҳайз кўрган аёлга, рўзани қўйиб тур, унинг қазосини кейин тутиб берасан, дейди. Аммо шариат у аёлга иймонни қўйиб тур, уни қазосини кейин адо қилиб берасан, демайди. Шунингдек, камбағал одам учун закот фарз эмас, дейиш жоиз. Аммо унга иймон фарз эмас, дейиш жоиз эмас.

Тақдирнинг барча яхшилигию – ёмонлиги Аллоҳ таоло томонидандир. Агарда бирор банда тақдирнинг яхшилик ва ёмонлиги Аллохдан ўзгага боғлиқ деса, у Аллоҳни инкор этувчи кофирга айланиб қолади ва унинг тавҳид ақидаси барбод бўлади.

  1. Биз амаллар уч хил, яъни, фарз, фазилат ва маъсият бўлишига иқрормиз.

Фарз амаллари. Улар Аллоҳнинг амри, хоҳиши, муҳаббати, ризоси, қазойи қадари, яратиши, ҳукми, илми, тавфики ва Лавҳул Маҳфузда битиши билан содир бўладиган амаллардир.

Маъсият амаллар. Улар Аллоҳнинг амри билан эмас, балки Унинг хоҳиши билан, Унинг муҳаббати билан эмас, Унинг қазоси билан, Унинг ризоси билан эмас, Унинг тақдири билан, Унинг тавфиқи билан эмас, Унинг илми ва Лавҳул Маҳфузда битиши билан, лекин Унинг нусратисиз содир бўладиган амаллардир.

Фазилатли амаллар. Улар ҳам Аллоҳнинг буйруғи би­лан эмас, балки Унинг хоҳиши, муҳаббати, ризоси, қазойи қадари, ҳукми, илми, тавфиқи, яратиши ва Лавхул Маҳфузда битиши билан содир бўладиган амаллардир.

  1. Биз Аллоҳни Аршга бирор ҳожат учун ёки қўним топиш учун «истиво» килган, деб иқрор қилмаймиз. Аллоҳ Аршни ва ундан бошқа нарсаларни ҳам ҳифзу ҳимоя қиладиган Зотдир. Агар Аллоҳ эҳтиёжманд зот бўлганида эди, У оламни яратишга, унинг тадбирини қилишга қодир бўлмаган бўлур эди. Агарда Аллоҳ ўтиришга ва қарор топишга ҳожатманд бўлса, У Аршни яратмасдан илгари қаерда эди?! Аллоҳ таоло бу каби нуқсонлардан ўта баланддадир.
  2. Биз Қуръон Аллоҳнинг сўзи, махлуқ эмас, ваҳийи, танзили, сифати, У эмас, ўзга ҳам эмас, деб иқрормиз. Каломуллоҳ мусҳафларда битилган, тиллар билан ўқилган, қалбларда ёдланган бўлсада, уларда ўрнашмагандир. Сиёҳ, қоғоз, битиш – ёзиш махлуқцир, Зеро, улар банда-ларнинг феълларидир. Аллоҳнинг каломи эса махлуқ эмас. Ёзиш, ҳарфлар, сўзлар, оятлар, уларга бандаларнинг эҳтиёжи боис Қуръон далолатларидир. Аллоҳнинг каломи Унинг зотида собитдир. Аллоҳнинг каломини махлуқ де-ган кимса Аллоҳ таолони инкор этгувчи кофирдир. Аллоҳ ҳамиша ягона маъбуддир. Унинг каломи Зотида йўқолмай, ўқилади ва ёдланади.
  3. Биз Пайғамбаримиздан, алайҳиссалом, кейин ум-мати Муҳаммадиянинг энг афзали Абу Бакр Сиддиқ, сўнгра Умар, кейин Усмон ва ундан сўнг Али (розияллоҳу анҳум) деб иқрор қиламиз. Сўзимизга далил Аллоҳнинг қуйидаги оятидир: «(…эзгу ишларда) ўзиб-ўзиб кетган зотлардир. Айнан ўшалар (Аллоҳга) яқин зотлардир ноз-неъмат боғларида» (Воқеа сураси, 10, 12-оятлар). Мазкур саҳобаи киромларнинг бир-бирларига нисбатан фазли уларнинг олдинроқ ўтганликлари билан ўлча-нади. Ҳар бир тақводор мўмин уларни яхши кўради. Ҳар бир бадбахт мунофиқ уларни суймайди.
  4. Биз ҳар бир банданинг амаллари, иқрори ва маърифати махлуқ эканлигига иқрормиз. Модомики, иш – ҳаракатни бажарувчи махлуқ экан, унинг амаллари ҳам махлук, эканлигида шубҳа бўлиши мумкин эмас.
  5. Биз Аллоҳ барча халқларни яратганида, уларда куч-қувват йўқлигига ва улар заиф ва ожиз эканликларига иқрормиз. «Аллоҳ сизларни яратган, сўнгра сизларни ризқлантирган, сўнгра вафот этдирадиган, сўнгра (қиёматда) тирилтирадиган Зотдир!..» (Рум сураси, 40-оят). Дарҳақиқат, Аллоҳ махлуқларнинг яратувчиси ва ризқ берувчисидир. Ҳалол касб-кор йўли билан тўпланган бойлик ҳалолдир. Ҳаром йўл билан орттирилган дунё ҳаромдир.

Одамлар уч тоифага бўлинадилар:

  1. Иймонида содиқ мўмин;
  2. Кофирлигида қаттиқ оёқ тираб олган кофир;
  3. Нифоқини яширган мунофиқ.

Аллоҳ мўминга амални, кофирга иймонни, мунофиққа самимийликни фарз қилган. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Эй одамлар, Раббингиздан қўрқинглар!» Бу: “Эй мўминлар, итоат қилинглар, эй кофирлар, иймон келтиринглар, эй мунофиқлар, ихлос қилинглар”, деганидир.

  1. Биз «иститоъа»ни — қодир бўлмоқлик, қурби етмоқликни феъл (иш-ҳаракат) билан бирга, ундан олдин ҳам эмас ва кейин ҳам эмас, деб иқрор бўламиз. Агар «иститоъа» феълдан илгари бўлса, у вақтда банда ҳожат пайтида Аллоҳга муҳтож бўлмай қолади. Бу эса қуйидаги ояти карима мазмунига хилофдир: «…Аллоҳ беҳожат, сизлар эса муҳтождирсизлар…» (Муҳаммад сураси, 38-оят). Яъни, бандалар доимо Аллоҳга муҳтождирлар, аксинча бўлиши мумкин эмас. Агар «иститоъа» феълдан кейин мавжуд бўлса, у вақтда банданинг қодир бўлмасдан туриб, мақсадга эришиши амри маҳолдир.
  2. Биз оёқ кийимига масҳ тортиш муқим учун бир кеча-кундуз ва мусофир учун уч кеча-кундуз жоиз эканлигига иқрормиз. Чунки, ҳадис шундай ворид бўлган. Кимки уни инкор этса, унинг кофир бўлиб қолишидан хавотир мав­жуд. Чунки, ҳадис мутавотир хабарга яқиндир. Мусофирчилик вақтида намозни қисқартириб ўқиш ва рўза тутмаслик учун қуйидаги ояти карималарга биноан рухсат этилган: «Ер (юзи) бўйлаб сафар қилганингизда, агар кофирларнинг сизларга фитна (ҳужум) қилишидан қўрқсангиз, намозни қаср (қисқа) қилишингизда сизлар учун гуноҳ йўқ…» (Нисо сураси, 101-оят). «…Бас, сизлардан кимки бемор ёки сафарда бўлса, са-ноғи бошқа кунлардандир…» (Бақара сураси, 184-оят).
  3. Биз Аллоҳ таолонинг қаламга ёзишни буюрганига, қалам: «Ё Раббим, нимани ёзайин», деганига ва Аллоҳ унга, қиёмат кунигача бўладиган нарсаларни ёз, деб амр қилганига иқрормиз. Бунга: «Улар қилган ҳар бир нарса битик-ларда (номаи аъмолларида)дир. Ҳар бир кичик ва катта (иш Лавҳул Маҳфузда) битилгандир» (Қамар сураси, 52, 53) оятлари далилдир.
  4. Биз қабр азоби муқаррарлигига, Мункар ва Накир фаришталари савол-жавоб қилишига (ворид бўлган ҳадис-ларга биноан) иқрормиз. Шунингдек, Жаннат ва Дўзах ҳақ ва иккиси ҳам ўз аҳллари учун яратиб қўйилганига, Аллоҳнинг: «Мўминлар учун тайёрлаб қўйилган… Кофирлар учун тайёрлаб қўйилган», деган мўминлар ва кофирлар хусусидаги сўзлари ҳақ эканлигига (Аллоҳ улардан бирини тақдирлаш ва бошқасини жазолаш учун яратган), Аллоҳнинг: «Қиёмат кунида адолат тарозусини ўрнатамиз», деган сўзига биноан Тарозу ҳақ эканлигига, Аллоҳнинг: «Китобингни ўқи! Бугун ўз шахсинг ўзингга қарши етарли ҳисобчидир» (Исро сураси, 14-оят), деган сўзига биноан номаи аъмолни ўқиш ҳақ эканлигига иқрормиз.
  5. Биз Аллоҳнинг «Қабрлардаги ҳар бир бандани Аллоҳ қайта тирилтиради», деган мазмундаги каломига биноан, Аллоҳ одамзот ўлиб битганидан сўнг, уларни жазолаш, такдирлаш ва ҳуқукдарини адо қилиш учун узунлиги 50 минг йилга тенг кунда қайта тирилтиришига, Жаннат аҳлининг Аллоҳни ҳолати ва жиҳати бўлмай, кўришлари ҳақ эканлигига, Пайғамбаримизнинг, алайҳиссалом, ахли Жаннат бўлган бандани, гарчи у гуноҳи кабира қилган бўлса ҳам, шафоат қилишлари ҳақ эканлигига, Оиша онамиз Ҳадича онамиздан сўнг, дунё аёлларининг энг афзали ва мўминларнинг оналари эканлигига, унинг зинодан поклигига, унинг Равофизлар айтганларидан пок эканига, унга зинони нисбат берган кимса валади зино экан­лигига, Аллоҳнинг мўминлар ҳақидаги: «Улар Жаннатаҳлиларидирлар. Улар унда абадий қолувчилардир…» ва кофирлар хусусидаги: «Улар Дўзах аҳлиларидирлар. Улар унда абадий қолувчилардир…» деган каломига биноан. жаннат аҳли Жаннатда ва дўзах аҳли Дўзахда абадий қола-жаклари ҳақ эканлигига иқрормиз.

Манбаалар асосида Тошкент шаҳар бош имом хатиби: Н. Холиқназаров тайёрлади

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг