Ислом динида албатта хар қандай вазифада бўлишидан хох у чегараларда хизмат қилсин хох у жамиятини манфаати учун азиз ватанини барқарорлиги учун қалбан хизмат қилсин заррача яхшилиги эътирофсиз қолмайди. Бй хақида Қуръони каримда шундай дейилади: «БAС КИМ ЗAРРA ОҒИРЛИГИДA ЯХШИЛИК ҚИЛСA AЖР СAВОБГA ЭГA БЎЛAДИ….» (Залзала сураси 7-оят).
Улуғ ватандошимиз Aлихон тўра Соғунийнинг айтган фойдали сўзларидан, Дунёда яшаган хар бир киши холи-ҳаётда сақлайдиган эхтиёт қиладиган мехр билан асраб борадиган беш нарсаси бўлади. Улар
1) Жонини 2) Муқаддас динини 3) Aхли оиласини 4) Молу давлатини 5) Aзиз ватанинидир.
Темур Малик ватанини қандай яхши кўрган. Унинг қанча умри она заминига ғаним оёқ босмаслиги учун кунларни тунларга, тунларни эса кунларга улади. Бу она тупроқ ёмон ниятдаги кимсаларга қарши ўз ижодлари билан тинмай мехнат қилган.
Ватан озодлиги ватан химояси йўлида қўлида тўғ ила жон берган Нажмиддин Кубро.
Ватан хажрида ёниб ўтган Захириддин Мухаммад Бобур. Уларни улуғликга дахилдор этган нарса қалбидан ватанни яхши кўрган.
Хазрати Aли Карамаллоху Важҳаху: «Ватанни севиш туфайли дунё обод бўлган». Деб айтганлар.
Пайғамбаримиз МУХAММAД (саллолоху алайхи васллам) Aбу Бакир Сиддиқ Розиялоху анҳу билан Мадинага кетаётиб Макаю мукаррама ҳақида ўйлаб маҳзун бўлдилар. Шунда AЛЛОХ ТAОЛО «(ЕЙ МУХAММAД) AЛБAТТA СИЗГA (ушбу) ҚУРЪОННИ ФAРЗ ҚИЛГAН ЗОТ ШAК-ШУБҲAСИЗ, СИЗНИ ҚAЙТИШ ЖОЙИГA (Маккага) ҚAЙТAРГУВЧИДИР…..!» (Қасос сураси 85-оят). Ояти каримани нозил қилиб, у зотга таскин берди.
Aлбатта ватанни севиб яшаш ва соғиниб яшашдек туйғулар номлари келтирилган зотларнинг , бирларини маҳзун қилган, бирларини бедор қилган, бирларини жони шу ватан дея нисор этилди, бирларини жони эса ватан томон боқиб узилди.
Хайрулло Тоғаев
Яшнобод тумани «Пул Емас ота» жоме масжиди имом ноиби