Ўтган кунларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Гавҳар м.ф.й. (собиқ Домбробод) 4 тор Домбробод 15 уй ва Катта Домбробод м.ф.й. Новза Қозиробод 19/1 хонадонларда ёнғин содир бўлиб, хонадон аҳлларига қишнинг совуқ кунларида Аллоҳнинг катта синови келган эди.
Муфтий ҳазратларининг ташаббуслари ила, зудлик билан чоралар режаси кўрилди. Тошкент шаҳар вакиллиги, Чилонзор туманидаги имом-хатиблар саъй ҳаракати ва саховатпеша халқимизнинг кўмаги ташкил қилиниб, бугун иккала хонадонга хайриялар топширилиб, ушбу хонадон аҳлларининг кўнгилларига малҳам бўлинди.
Аллоҳ таоло қилинган хайрияни даргоҳида қабул айласин, халқимизнинг оқибатини бунданда зиёда айласин !