Қуръон – тиловати фазилати

0
156

Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи ва саллам) дедилар: «Ким Аллоҳнинг Китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бир ҳасана бор. Хасана эса ўн баробардир. Мен «алиф лам мим» битта ҳарф, демайман. Балки, «алиф» бир ҳарф, «лам» бир ҳарф, «мим» бир ҳарф!» дедилар» (Имом Термизий ривояти)».

        Куръонни тажвид билан чиройли қироат қилиб, унинг хукмларига амал қилган банда Аллоҳга яқин фаришталар даражасидадир: “Қуръонни моҳирлик билан ўқувчи инсон, итоатли улуғ зотлар (яъни фаришталар) билан биргадир…”(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

        Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳнинг Китобини тиловат қиладиган, намозни баркамол адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора эҳсон қиладиган зотлар сира касод бўлмайдиган тижоратдан (ажру савоб бўлишидан) умидвордирлар. Зеро, (Аллоҳ) уларнинг ажрларини комил қилиб берур ва Ўз фазлини уларга янада зиёда қилур” (Фотир, 29-30).

        Қуръонни тиловат қилувчи инсон унинг одобларига ҳам амал қилиши лозим. У имкон қадар қиблага юзланмоғи пок бўлмоғи, яъни таҳоратли бўлиши; кийими, ўтирган жойи нопок бўлмаслиги; хушу (Аллоҳдан қўрқиб), тафаккур ва тадаббур билан ўқимоғи; хаёл сурмасдан, ҳавои-нафсини тарк қилиб, қалбини ва хаёлини бир жойга жамламоғи; қироат асносида унинг маъноларидан таъсирланиши мустаҳабдир. Шунингдек, қодир бўлгунча овозини чиройли қилиш, қироат асносида кулмаслик, туфламаслик, эътиборини тортган нарсага чалғимасдан, балки тадаббур қилиб ўқиш тиловат одобларидандир.

        Қуръон ўқувчига шарт бўлган одоблар уни эшитувчисига ҳам тааллуқлидир.

Хайрулла TOҒAEB,

Тошкент шахридаги “Пул емас ота”

 жоме масжиди имом-ноиби

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг