Яраштирув комиссиясининг йиғилиши

0
111

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Олмазор туманидаги “Сирож – Солиҳ” жоме масжиди имом-ноиби Қурбонов Шуҳрат домла “Юқори Бешқўрғон” МФЙ идораси биносида бўлиб ўтган “Яраштирув комиссиясининг йиғилиши”да иштирок этди. Йиғилишда ўзаро келишолмай қолган икки оиланинг масаласи муҳокама қилинди.
Уларга диний ва ҳаётий мисоллар келтириб, оиланинг аҳамияти, эр-хотиннинг бурч ва вазифалари, бир оиланинг пароканда бўлиши дин ва жамият тараққиётига катта путур етказиши ҳақида тушунтирилди. Ўтказилган йиғилиш натижасида бу икки оила вакиллари ўзлари учун керакли хулоса чиқардилар. Билдирилган фикр ва мулоҳазаларни ижобий қабул қилиб, ўзаро ярашиб олдилар.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг