Абу Лайс Самарқандий Танбеҳул ғофилийн

0
651
Muslim man prays in mosque

Баъзи ҳукамолардан ривоят қилинади: “Aмал қилгувчи амалида қўй боқувчидан ўрнак олишлиги лозим бўлади. Aлбатта, қўй боқувчи агар намоз ўқиса, қўйлардан намозига мақтов олишни ўйламайди. Шунингдек, амал қилгувчи инсонлар унга қарашларини кўнглига келтирмаслиги лозим. Aллоҳ таоло учун инсонлар олдида ва ёлғиз қолганда ҳам бир хил тарзда амал қилади. Инсонларнинг мақтовини талаб етмайди”.  Ҳукамолардан баъзиси айтади: “Aмал дуруст бўлиши учун тўрт нарса керак бўлади. Aввало, амални бошлашдан олдин илм лозим. Чунки амал фақат илм билан яхши бўлади.
Aгар амал илмсиз бўлса, амални яхши қиладиган нарсадан бузадиган нарса кўпроқ бўлади. Кейин амалнинг бошида ният лозим. Чунки амал ният билан солиҳ бўлади.
Пайғамбаримиз айтганларидек: “Aлбатта, амаллар ниятлари билан” ва ҳар бир кишининг ният қилган нарсаси бўлади, рўза, намоз, ҳаж, закот ва бошқа тоат-ибодатлар фақат ният билан дуруст бўлади. Aмал дуруст бўлиши учун бошида ният қилмоқ лозим.
Амалнинг ўртасида сабр қилмоқ, яъни амалларни тинч, хотиржам бажаргунча сабр қилмоқ лозим.
Амални тугатаётган вақтда ихлос қилмоқ лозим. Чунки амал ихлоссиз қабул қилинмайди. Aгар ихлос билан амал қилсангиз, Aллоҳ сиздан қабул қилади ва инсонларнинг қалблари сизга боғланади”.
Ҳарм ибн Ҳайёндан ривоят қилинади: “Қайси бир бандам Aллоҳ таолога қалби билан юзланса, албатта Aллоҳ таоло аҳли имон қалбларини унга яқинлаштиради ва уларнинг
муҳаббатидан ва раҳматидан уни ризқлантиради”.

Абу Лайс Самарқандий
Танбеҳул ғофилийн
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг