Яқин шарқдаги жангларнинг маҳаллий мусулмонларни куфрда айблаб, оммавий қирғин қилаётгани, аёлларнинг ор-номусини топтаб, қулга айлантираётгани, гўдакларни қатл этаётгани, аҳли китобларнинг қонини тўкиб, ибодат уйларини вайрон қилаётгани ва яна қанчадан-қанча маълум бўлаётган жиноятлари борки, булар ислом кескин қоралаган ва илоҳий таълимотга мутлақо алоқаси бўлмаган ишлардир. Ислом шариати бегуноҳ инсоннинг қонини тўкиш, шаъни ва қадр-қимматини топташ, мол-мулкини талон-тарож қилишни ҳаром деб қатъий ҳукм қилади. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Моида сурасида бундай марҳамат қилади:
“Ана ўша (илк қотиллик) туфайли Исроил авлодига шундай ҳукмни битиб қўйдик: “Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган одам ҳудди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир”” (Моида сураси, 32-оят)
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу ҳақда: “Албатта, қонларингиз, молларингиз, шаъан-обрўларингиз ораларингизда шу кунингиз, шу ойингиз, шу шаҳрингиз муқаддаслиги каби муқаддасдир”, – деганлар (Буҳорий ривояти)
“Дунё уламолари мурожаати” китобидан