Ҳадис

0
671

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мўминга нисбатан мўминнинг зиммасида олти хислат бор: бемор бўлса, кўргани боради; ўлса, ҳозир бўлади; даъват қилса, қабул қилади; учраса, салом беради; акса урса, соғлик тилайди; ва ғойиб бўлса ҳам, ҳозир бўлса ҳам, фойдасига насиҳат қилади”.
Термизий ривоят қилган.

Демак, борида ҳам, йўғида ҳам бир мўминнинг фойдасига яхшиликни раво кўриб иш қилиш ҳар бир мўминнинг бурчи экан. Бу эса доимий равишда жамиятдаги ижтимоий алоқаларнинг яхшиланишига хизмат қилади. Ана шу муҳим ишлардан бири мўминнинг ўз мўмин биродарига насиҳат қилишидир.

Дин – насиҳатдир
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг