“Инновацион ғоялар ҳафталиги – INNOWEEK-2019” тадбирида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатиблар қатнашишди

0
242

Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан “Ўзекспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида ташкил этилган “Инновацион ғоялар ҳафталиги – INNOWEEK-2019” тадбирида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатиблар қатнашишди.

Тадбирда 30 дан ортиқ мамлакат вакиллари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва компаниялар, Австрия, Буюк Британия, Нидерландия, Италия, Исроил, Россия, Туркия, Эстония, Эрон, Қозоғистон ва АҚШдан илм-фан ва инновациялар соҳасидаги етакчи мутахассислар қатнашаётганлиги имом хатибларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбирда давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакили, Тошкент шаҳар Бош имом хатиби Нуриддин домла Холиқназаров ва пойтахт имом хатиблари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Ислом ҳамкорлик ташкилоти Илмий-техник ҳамкорлик бўйича доимий қўмитаси билан биргаликда ташкил этилган (IRC) Халқаро робототехника чемпионатига бевосита гувоҳ бўлишди.

 

 

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг