ИМОМ-ХАТИБЛАРНИНГ МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВЛАРИ БОШЛАНДИ

0
175

Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасининг  2019  йил 14 январдаги 25-сонли “Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида Малака ошириш маркази ва “Зиё” медиа марказини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан фаолият олиб бораётган Малака ошириш маркази ва унинг минтақавий филиалларида 2019 йил 14 октябрь куни навбатдаги 3-давра малака ошириш ўқувлари юқори кайфият билан бошланди.

Аввалгилардан фарқли равишда ушбу даврада тингловчилар сони кўпайиб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан умумий 129 нафар тингловчи имом-хатиблар ўз фаолиятлари учун зарурий билимларини ошириш, қўшимча малака ва кўникмаларни ҳосил қилиш устида астойдил бел боғлаганлар.

Шундай юксак мақсадларни рўёбга чиқариш йўлида малака ошириш маркази жамоаси, устозлар ҳамда тингловчиларга ғайрат-шижоат, куч-қувват ва диний соҳадаги фаолиятларига муваффақиятлар тилаб қоламиз.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг