Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилиши кутилмоқда.

0
995

2019 йил октябрда Тожикистон пойтахтида Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилиши кутилмоқда.

Душанбеда қад кўтараётган ушбу масжидда бир вақтда 120 мингга яқин киши намоз ўқиши мумкин.

Масжид қурилиши 2009 йил октябрида бошланган. Унинг лойиҳаси тожикистонлик ва қатарлик мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган.  

Масжид ҳар бири 75 метр баландликка эга 4 та минорага эга. Шунингдек, унда 47 метрлик бош гумбаздан ташқари, яна 20 та кичикроқ гумбаз бор.
Жомеъ масжиди Душанбенинг шимолидаги 12 гектар майдонда жойлашади. Масжид билан биргаликда бу ерда кутубхона, музей ва анжуманлар зали қурилмоқда.

Масжид лойиҳаси 100 млн долларга баҳоланган. Таъкидланишича, унинг қурилиши Қатар ҳукумати томонидан молиялаштирилмоқда.

манба: Kun.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг