Соатлар секин юргани билан вақт тез ўтиб кетади ⏱

0
535

Ўлим, бу – нишонга бориб теккан ўқ,
Туғилиш – шиддатла тортилган камон.

Яккаю ёлғиз Аллоҳга хамдлар ва пайғамбарига салоту саломлар бўлсин!
Инсонларни кузатган, уларнинг ўз вақтларини қандай ўтказаётганлигини кўрган киши кўпчилик одамлар вақтларини бехуда ўтказаётганини, умрдан фойдаланиш, вақтни ганимат билиш неъматидан махрум эканига гувоҳ бўлади.
Кун ўтказиб хурсанд бўлаётган бу инсонларнинг ҳолати ажаб. Улар ўтаётган ҳар бир лаҳза инсонни дунёдан узоқлаштириб, қабр ва Охират сари яқинлаштираётганини наҳот англамаслар?! Аслида ҳар бир кун умр деб аталмиш қасрнинг бир ғишти эмасми?!
Модомики қимматли вақтлар қайтарилмас ва лаҳзада ўтиб кетадиган бебаҳо бойлик экан, мўмин уни қандай сарфлашни ҳам яхши билмоғи лозим.

* Биз Аллоҳдан умрлари узоқ, амаллари яхши бўладиган кишилардан қилишини сўраймиз. Албатта сўров-илтижолар Аллоҳнинг Ёлғиз Ўзигадир.

Манба: Насоимул ҳикмат

Улашиш
АввалгиДУО
НавбатдагиКимлар фатво беришга ҳақли
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги расмий веб сайти.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг