ДУО

0
290

Инсон Аллоҳга ўтинч дуоси билан кафтларини очишга катта эҳтиёжи бор. Чунки инсон икки хил ҳолатда бўлади: бири, хотиржамлик ва фаровон ҳаёт каби неъматлар ичида хузур-ҳаловатда яшайди, шундай бўлганидан кейин у офият ва хотижамлиги давом этишини доимо Аллоҳ таолодан сўрашга ҳожати бўлади. Иккинчидан инсон турли мусийбат ва ҳар-хил синовларга рўйбару келади, шундай экан у ҳам ушбу мусийбат ва синовлардан офият сўраб Аллоҳга дуо қилишга эҳтиёжи бўлади. Шунингдек инсон барча холатларида Аллоҳнинг эшигини тақиллатишга муҳтождир.
Инсон ўзи ва дўстлари учун улар қай даражада бўлсалар ҳам дуо қилишга чақирилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтадилар:

اذا دعا المسلم لأخيه في ظهر الغيب، قال الملك: ولك مثل ذالك.

“Агар бир мусулмон ўз дўстини йўқлигида ғоибона кўринишда дуо қилса, фаришта унга: сенга ҳам шундай бўлсин дейди”.
Яна бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуни Мадина шахрига туташган жойлардан бирига юбораётган вақтда унга айтди:

لا تنسنا يا أُخيَّ من دعاءك

“Эй дўстим дуоингизда бизни ҳам унутманг”.
Бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари Набий бўла туриб мусулмон дўстларининг дуосига эҳтиёжи бор эканини эълон қилдилар.

Имом Бутий.
Абдуллоҳ Ғуломов.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг