Ибратли тадбир

0
152

                                                                                                 هَلۡ جَزَآءُ ٱلۡإِحۡسَٰنِ إِلَّا ٱلۡإِحۡسَٰنُ

Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Раҳмон сураси 60-оят)
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан 2019-йил 8-сентябр куни пойтахтимиздаги мухташам “Версал” тўйхонасида Яшнобод тумани “Ал-ҳудайбия” жомеъ масжиди имом хатиби Муродуллоҳ домла Ғойибназар ҳожи ўғли ва Тошкент шаҳар “Инклюзив жамият” имконияти чекланганлар жамият бирлашмаси иштирокида “Дилкаш давраларда дилдан суҳбатлар” номли маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳрининг етук уламолари, масжидларда фаолият кўрсатувчи имом хатиблар меҳмон сифатида иштирок этдилар. Тадбирга Шайхонтоҳур тумани “Оқилон” жоме масжиди имом хатиби, ҳамда Тошкент ислом институти ўқитувчиси Собиржон домла Рустамов, Шайхонтоҳур тумани “Эшон Бобохон” жоме масжиди имом хатиби Таваккал домла Кенжаевлар ташриф буюришди. Бу тадбирда Муродуллоҳ домла бошчиликларида самимий суҳбат бўлиб ўтди. Тадбир давомида имконияти чекланган ҳамюртларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Бундан ташқари, қизиқарли викторина ҳам ташкил этилди. Унда ислом дини ва маданияти, тарихига оид турли хил саволлар берилиб, тўғри жавоб берган иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди. Динимизнинг бағрикенглик, самимийлик дини экани, барчага бирдек ёрдам кўрсатишга ундаши амалий равишда кўрсатиб берилди.
Ислом дини инсонларни эзгуликка чақиради. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам: “Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар, хушхабар беринглар, нафратлантирманглар”, дея инсонларга яхшилик қилишни таълим берганлар.

 Нуриддин Муҳаммаджон

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг