Саҳобаларнинг куняларини биласизми?

0
184

1. Асадуллоҳ (Аллоҳнинг шери) – Ҳамза ибн Абдулмуттолиб.
2. Сайфуллоҳил ғолиб (Аллоҳнинг ғолиб қиличи) – Али ибн Абу Толиб.
3. Сайфуллоҳил маслул (Аллоҳнинг яланғочланган қиличи) – Холид ибн Валид.
4. Сақору Қурайш (Қурайшнинг лочини) – Абдураҳмон ибн Дохил.
5. Сақору явми Уҳуд (Уҳуд кунининг лочини) – Толҳа ибн Убайдуллоҳ.
6. Ҳиббур-росул (Расулуллоҳнинг севиклилари) – Зайд ибн Ҳориса.
7. Ҳиббу ибнул Ҳибб (Севиклининг ўғли севикли) – Усома ибн Зайд.
8. Таржумонил Қуръон (Қуръон таржимони) – Абдуллоҳ ибн Аббос.
9. Амийнул умма (Умматнинг ишончли кишиси) – Абу Убайда ибн Жарроҳ.
10. Сафийрул Ислом (Ислом элчиси) – Мусъаб ибн Умайр.
11. Садиҳул қуръон (Қуръонни илк бор жаҳрий ўқиган зот) –
Абдуллоҳ ибн Масъуд.
12. Ҳибрул умма (Умматнинг олими) – Абдуллоҳ ибн Аббос.
13. Абулмасакийн (Мискинлар отаси) – Жаъфар ибн Абу Толиб.
14. Шаҳиду Мўъта (Мўъта шаҳиди) – Абдуллоҳ ибн Равоҳа.
15. Аъламуҳум бил ҳалали вал ҳаром (ҳалол ва ҳаромни энг яхши билувчи) – Муъоз ибн Жабал.
16. Нақийбун фий ҳизбиллаҳ (Аллоҳ гуруҳининг раҳбари) – Убода ибн Сомит.
17. Рожулун минал жанна (Жаннатдаги бир киши) – Аммор ибн Ёсир.
18. Ҳаамилу роъятил ансор (Ансорлар байроқдори) – Саъд ибн Убода.
19. Далилур-Росул (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлбошловчиси) – Абдуллоҳ ибн Урайқит.
20. Муаззинур-Росул (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муаззинлари) – Билол ибн Рабоҳ.
21. Иҳтазза лаҳу Аршур-Роҳман
(вафоти Раҳмоннинг Аршини ларзага келтирган зот) – Саъд ибн Муоз.
22. Шоируш-шаҳийд (Шаҳид шоир) – Абдуллоҳ ибн Равоҳа.
23. Соҳибуш-шаҳодатайн (Икки шаҳодат соҳиби) – имом Молик.
24. Зокирату асрил ваҳий (Ваҳий асрининг хотираси) – Абу Ҳурайра.
25. Саядхулул жанната ҳабван (Жаннатга эмаклаб кирувчи) –
Абдурроҳман ибн Авф.
26. Қозил умма (Умматнинг қозиси) – Умар ибн Хаттоб.
27. Ҳаворий Расулиллаҳ (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаворийлари) – Зубайр ибн Аввом.
28. Ат Тайёр зул жанаҳайн (Икки қанотли учувчи) – Жаъфар ибн Абу Толиб.
29. Қутбус-сахо (Сахийлар қутби) – Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн Абу Толиб.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг