ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ МОДУЛЬ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ИШГА ТУШДИ

0
249

Бугун 5 сентябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида янги 2019-2020 ўқув йили учун Модул таълим тизимининг очилиш маросими бошланди.

Модул таълим тизимида юртимиз масжидларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотга эга имом-хатиблар 3 йил мобайнида таълим оладилар.
Тошкент ислом институтининг Модул таълим тизими Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Миришкор кўчасида жойлашган “Олтинтепа” жоме масжиди биносида ташкил этилди.

Бу тизимга кўра имомлар имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади ва уч йил мобайнида бакалавр олий шаҳодатномасига эга бўлишади.
Илк дарс «Мустақиллик дарси»да Мусулмонлар Диний идораси раиси Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари маъруза қилдилар ва жумладан шундай дедилар: «Муҳтарам Президентимиз «Саҳиҳ Бухорий» тўпламини ўқиётганларини айта туриб: «Мактабдаги ўқувчиларимизга бу ҳадислардан имомларимиз келиб дарс беришлари лозим», дедилар… Сиз муҳтарам имом домлаларимиз янги модуль тизимни олий таълим дипломи билан битиргач ушбу ишларга йўналасиз, инша Аллоҳ таоло!»…

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг