Қуръони карим риё қилувчилардан огоҳ этади

0
212

Аллоҳнинг Китоби ва суннат ният, ихлос, ростгўйликка ундовчи сўзлар ила тўла бўлгани каби охират амали ила Аллоҳнинг эмас, одамларнинг розилигини исташ бўлган риёнинг офатларидан четда бўлиш, огоҳ этиш ҳақидаги хабарлар билан ҳам тўладир. Худди шундай, яна бир нарсадан четда бўлишга чақирилган: у юксаклик, шуҳрат, обрўни ва ўз шахсини яхши кўриш. Яна бир нарсадан четда бўлишга чақирилган: у одамлар қалбидаги юксаклик, шуҳрат ва обрўни яхши кўриш.

Риё амал ва нафсга хатари шиддатли бўлган қалб маъсиятларидан бўлиб, у ҳалок этувчи гуноҳи кабиралар қаторига киради. Шунинг учун Қуръон ва суннатда унга қарши қаттиқ ваъидлар (қўрқитишлар) келган. Қуръон риёни Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирмаган кофирлар ва Аллоҳ ва охират кунига иймон келтирдик, деб оғизлари билан иймон келтириб, қалблари иймон келтирмаган мунофиқларнинг сифатларидан эканлигини баён қилган. Аллоҳ айтади: “Эй иймон келтирганлар! Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, молини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаса ҳам, кишиларга риё учун нафақа қилганга ўхшаб бекорга кетгазманг. У мисоли бир устини тупроқ босган силлиқ тошга ўхшайди. Бас, кучли ёмғир ёғса, силлиқ бўлиб қоладир. Касб қилганларидан ҳеч нарсага қодир бўлмаслар. Ва Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоятга бошламас” (Бақара, 264).

Бошқа сурада Аллоҳ бундай марҳамат қилган: “Улар молларини кишилар кўриши учун сарфлайдилар ҳамда Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирмайдилар. Кимнинг яқини шайтон бўлса, у қандай ҳам ёмон яқин ҳамроҳдир!” (Нисо, 38). Бу риё яратилиш ва қайта тирилишга иймон келтирмаган кофирларнинг риёси, улар Аллоҳ учун ёки охират куни учун амал қилишлари тассаввурга ҳам сиғмайди. Қилган садақалари риё учун бўлгач, уларнинг қилган тиришишлари ҳам риё бўлади, Аллоҳ учун бўлмайди. Бу ҳақида бундай оят бор: “Ва диёрларидан кибру ҳаво билан, одамларга риё учун чиқиб, Аллоҳнинг йўлидан тўсадиганларга ўхшаманг. Аллоҳ нима қилаётганларини иҳота қилгувчидир” (Анфол, 47).

Аммо мунофиқлар ҳолати ҳақида Аллоҳ қуйидагича марҳамат қилган: “Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўларлар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни “алдовчи”дир. Агар намозга турсалар, дангасалик билан, хўжакўрсинга турарлар ва Аллоҳни камдан кам зикр қиларлар” (Нисо, 142).

Аллоҳ яна айтади: “Намозхонлар”га вайл бўлсин. Улар ўз намозларини унитувчилардир. Ана ўшалар риё қиладиганлардир” (Моъун, 4-6). Аллоҳ уларга вайлни  ваъда қилган, у нарса ҳалокат ва азобдир.

Шайх Юсуф Қарзовийнинг “Ният ва ихлос” китоби 
Azon.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг