ЎТГАН ШАРАФЛИ ТАРИХИМИЗДАГИ МУСУЛМОН УЛАМОЛАРИ АНА ШУНДАЙ БЎЛГАН.

0
282

Андалусдаги ислом давлати ҳалифаларининг учинчиси Абдураҳмон ан-Носир 300-ҳижрий йилдан 350-йилгача ҳакамлик қилган. У чуқур билими ва гўзал тақвоси билан танилган Мунзир ибн Саъидни ўзига қози этиб тайинлади.
Абдурроҳман ан-Носир Қуртубо (Кордоба) шахридаги маълум ва машҳур бўлган ўзининг ёрқин қасрини қуриб унинг ичини кишини даҳшатга соладиган турли нақш ва безакларга ботириб ташлади. Бунинг учун у ғоят кўп миқдорда бойликларини сарф қилди. У ўзининг бу биносига тилла ва кумуш ғиштлар билан зеб берди. Бу хабар қозиси Мунзир ибн Саъидга етиб келди. Бу иш сабабли у кишида қаттиқ алам пайдо бўлди. Мунзир ибн Саъид тақволи, зоҳид ва солиҳ олим киши эди. Мўминларнинг ҳалифаси бўлган Абдуроҳман ан-Носир жума намозини ҳар доим ўз қозиси ва имоми Мунзир ибн Саъиднинг олдида ўқир эди.
Бир куни Мунзир жума хутбасини Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи билан бошлади:
“Ҳар тепаликка бир белги бўладиган бино қуриб, беҳуда ўйин қилаверасизми? Ва худди мангу туражакдек «маснаълар» тутаверасизми?. (Оятдаги «маснаълар» сўзи ҳозирги араб тилида завод-фабрикалар маъносида ишлатилмоқда. Од қавми улкан қасрлар қуриш, тоғларни ўйиб ишлаш ва бошқа фахр учун кўтарадиган биноларида фойдаланадиган асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарадиган ишхоналарга эга эди, «масонеълар»дан мурод ўшалар, оятда қурилишларга доир очиқ-ойдин маъно бор.Тафсир ҳилол).
Тутганингизда ўта жабрчи бўлиб тутдингиз. Бас, Аллоҳдан қўрқинг ва менга итоат қилинг. Сизга ўзингиз билган нарса ила мадад берган зотдан қўрқинг. У сизларга чорва ҳайвонлари ва фарзандлар ила мадад берди. Боғ-роғлар ва булоқлар ила. Мен, албатта, сизга улуғ куннинг азоби келишидан қўрқаман”. Шуаро,128-135.
Кейин яна:
«Биз учун ваъз қилсанг ҳам ёки ваъз қилгувчилардан бўлмасанг ҳам, барибир» – деб айтманглар, деди.
Кейин Мунзир уй жой қуришда ҳаддан зиёд муболаға қилиб унга берилиб кетишдан ва бинони ҳожатдан ортиқ даражада безакларга ботириб ташлашдан, шунингдек Аллоҳнинг олдига жўнаб кетишни ҳамда барча роҳат ва безакларни ўзида ўраб-чулғаган яқин кунни унутмасликдан огоҳлантира бошлади. Бундан таъсирланган намозхонлар йиғладилар уларга қўшилиб ҳалифа Абдуроҳман ан-Носир ҳам йиғлади.
Намоз тугагач ҳалифа уйига қайтиб, ўғли Ҳакамга; «Мунзир устимдан кулишда қаттиқ йўлни қўллади. Билдимки, у огоҳлатириб гапирганида мен тўғримда гапирди. У одамлар олдида менга қаттиқ танбеҳ берди» – деди.
Шунда ўғли: «Уни намоз ва хутба қилиш вазифасидан бўшатиб, уни узоқлаштириш учун сизга нима тўсқинлик қилади»?- деди.
Ҳалифа ўғлига қуйдаги ушбу сўзларни айтди. Ҳозир мен бу ерда сизларга у айтган бирор сўз ва харфни ўзгартирмай гапириб бераман.
Ҳалифа ўғлига жавоб бериб шундай деди:«Сени онанг борми ўзи? Мақсади бузуқ, йўлдан тойган гуноҳкор нафсни деб, аъло даражадаги илм ва фазл эгаси бўлган Мунзир ибн Саъиддек одамни узоқлаштириладими?! Бу бўлмайдиган нарса. Мен Аллоҳ таолонинг олдида ўзим билан У ўртасидаги намозда, тақво ва художуйликда тенги йўқ Мунзир каби инсонни ёрдамчи қилмасликдан уяламан. Балки ҳаёти давомида бизга ва ҳамма инсонларга Аллоҳ хоҳласа намоз ўқиб бераверади” – деди.
Кейин ҳалифа ўзи қурган қасри томон бориб ажойиб кумуш ва тилла ғиштларни бузиб, қозиси Мунзир ибн Саъийд қайтарган безакларни йўқ қилиб ташлади.

Имом Бутийнинг 2006-йил 22-декабр кунги хутбасидан қирқиб олинган парчадан Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг