ТОЗАЛИК-ОЗОДАЛИК ЮРТГА БАРАКА КЕЛТИРАР

0
190

Халқимизнинг минг йилликларга бориб тақалувчи қадимий қадриятларидан бири бу ҳашардир. Аждодларимиз бу анъанани доимо улуғлаганлар. Зеро, динимиз аввало инсониятни покликка, озодаликка чорлайди. Ҳар қандай ибодатлар, савобли амаллар поклик ила бошланади. Муборак Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Поклик имондандир”, дея марҳамат қилганлар.
Бугун 17 – Август куни Тошкент шаҳридаги масжидлар ва қабристонларда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.


Бизнинг миллий ва диний қадрятларимиз кўрсатмасига биноан инсон тозалик, озодалик ва покизаликка алоҳида эътибор қаратиши лозим. Имом Муслим Абу Молик Ашъарийдан қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Поклик имоннинг ярмидир”, деганлар. Мусулмон инсон атроф-муҳит озодалигига алоҳида эътибор қаратади. Покизалик мусулмон инсоннинг шиори ҳисобланиши керак.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг