Ҳажда рекорд даражада кўп бола туғилди

0
486

Бу йилги Ҳаж мавсуми давомида 8 нафар бола дунёга келди, деб ёзади «Ислам и Семья». 

Улардан 5 нафари Макка шаҳри туғруқхоналарида, 2 нафари Арафот водийсида, яна 1 нафари Мино водийсида туғилди.

Ливиялик муслима Суад Муҳаммад Барбуш Арафот водийсида туғилган ўғлига Арафот деб исм қўйган.

Гвинеядан келган Маймуна Али эри билан Жабалур-Роҳма тоғига кўтарилганида кўзи ёриган. Улар фарзандига саудиялик тож вориси шарафига Муҳаммад Салмон деб исм қўйишди.

Ҳиндистонлик оила эса ўз қизига Мадина деб исм қўйишди.

Arab News хабарига кўра, бу йил 2,5 миллионга яқин мусулмонлар Ҳаж амалини адо қилишган. 8 нафар боланинг туғилиши эса рекорд кўрсаткичдир.

манба: kun.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг