Роббингни айблама

0
77

Бу бизларни доимо Аллоҳга ва унинг ҳикматига суянишимизни талаб қилади. Хатто сизни Роббингиз учун қилаётган амалингизда озгина қийинчилик бўлса ҳам албатта унда ҳикмат бор. Роббингизни айбламанг ва унинг (ишларига) шубҳа остидан қараманг. Сиз кўраётган бу қийинчиликни ўзингиз учун даво деб билинг. Тез кунда сиз уни ўзингиз учун яхшилик эканини, яхшилик бўлганда ҳам энг буюк яхшилик эканини ҳис қиласиз. Бу қийинчилик тез кунда кетиб сиз унинг самарасини албатта кўрасиз. Бу биз ибрат олишимиз керак бўлган ишдир. Инсон ожиз, у турли ҳил нарсаларга дучор бўлади. У аввало ўз бошига тушаётган нарсалардан ибрат олиши керак. Лекин у Аллоҳга бўлган ишончининг кучлилигига қараб (ажр олади).
Сиз бундай гапни айтманг, яьни Роббингизни айбламанг. Сиз Роббингиз ишларига ўзингизни таслим қилинг ва билингки, албатта Аллоҳдан сизга фақат яхшилик етади. Бу яхшилик гоҳида ошкора бўлиши ёки яширинган яхшилик бўлиши мумкин.

Имом Бутий
Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг