Талгат Тожуддин: “Биз фақат бирлашибгина террорни енгишимиз ва доимий тинчликни қуришимиз мумкин!”

0
612

Россия марказий мусулмонлари идораси раиси, Россия олий муфтийси Талгат Тожуддин жаҳон ҳамжамиятини терроризмга қарши барча ҳаракатларни биргаликда кучайтириш лозимлигини айтиб ўтди.  "Ҳар қандай эътиқодга зид ишларни содир этаётган бир гуруҳ террорчилар фаолиятини муҳокама этганда динлараро ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришни ўйлашимиз керак. Биз фақат бирлашибгина террорни енгишимиз ва доимий тинчликни қуришимиз мумкин", дея Уфа шаҳрида Рамазон ҳайити намози маърузасида айтиб ўтган. "Қўпорувчиликлар ҳатто Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидлари олдида амалга оширилди. Биз  келгусида бу нотинч Яқин шарқ минтақасида тинчлик ва барқарорликни тиклашини Қодир Яратганимиздан сўраб дуолар қиламиз. Бунинг учун бутун халқаро ҳамжамият бирлашиши керак", дейди Талгат Тожуддин. 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг