“Мўйи муборак” жоме масжидида ўтказилган Хатмона тадбиридан лавҳалар

0
655

Муборак рамазон ойининг фазилатли кечаларидан бири. Рўзадорлар ифторлик қилиб, фақатгина рамазон ойига хос тунги ибодат – таровиҳ намозини адо этиш учун масжидга ошиқмоқдалар. Шу кунларда жомеларда бирин-кетин хатми Қуръон якунланмоқда. Порталимиз жонкуярлари сиз азизларимизга юртимизда кечаётган Рамазон шукуҳини улашиш мақсадида Тошкент шаҳридаги жоме масжидлардан бирига йўл олдик. Пойтахтимиздаги “Мўйи муборак” жоме масжидида ҳам ҳар йилгидек Қуръони карим хатмонаси кўтаринки кайфиятда ўтди. Қориларимиз томонидан ўқилган оятлар намозхонларнинг қалбларига ажиб бир ҳаловат бахш этди. Пайғамбаримизнинг (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) Қуръон хатми якунлангандан кейинги дуолар ижобат бўлиши ҳақидаги ҳадисларига уйғун ҳолда масжид имом-хатиби Илҳомжон домла Мадалиев жамоат бўлиб Аллоҳдан Юртимиздаги осойишталик бардавом бўлишини, шу тинчлик сояси остида халқимиз фаровон турмуш кечиришларини сўраб дуолар қилди.muslim.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг