Бангладешнинг энг баланд минорали масжиди Гиннес рекордлар китобига киритилди

0
308

Бангладешнинг Тангил шаҳрида барпо этилган масжид дунёдаги энг баланд минорали масжид дея эътироф этилди. Бу ҳақда Arap News нашри хабар беради. Мазкур масжиднинг қурилиш ишлари 2013 йилда бошланган. Унинг саккизта минораси бўлиб, улардан тўрттасининг баландлиги 451 метрни ташкил этади. Ушбу бетон билан кўтарилган миноралар ҳозирча дунёдаги энг баланд минора деб тан олинди, шунингдек Гинесс рекордлар китобига киритилди. Масжидни яна бир диққатга сазовор жиҳати шундаки, унда 201 та гумбаз қад ростлаган. Масжиднинг қурилиши ҳам тилларда достон бўлмоқда.

Ғоя муаллифи Рафиқ ал-Исломнинг айтишича, у бу лойиҳани 20 минг АҚШ доллари билан бошлаган. Бироқ маълум вақт ўтиб, Аллоҳнинг уйига ўз ҳиссалари қўшмоқчи бўлганлар сони ортиб, масжиднинг майдони ва умумий қурилиш харажатлари 13 миллион долларгача етиб борган. Натижада, улкан меъморий обида қад ростлади. Ушбу масжидда бир вақтнинг ўзида 15 минг киши ибодат қилиши мумкин. Ҳозирда меъморлар намозхонлар сонини 30 мингтага етказиш чораларини кўрмоқдалар.

Islom.uz
ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг