“Маърифатли ислом тинчлик ва бағрикенглик омили”

0
490

Жорий йилнинг 18 июн куни Олмазор тумани “Чароғбон” маҳалла идорасининг мажлислар залида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган отинойиларнинг диний, маънавий-маърифий илм салоҳиятларини ошириш мақсадида Олмазор тумани отинойилари томонидан тайёрланган “Маърифатли ислом тинчлик ва бағрикенглик омили” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Семинар Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси Нигора Минаварова, ЎМИ хотин-қизлар мутахассиси Марям Абдуллаева, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Алимардон Қаршиев, Тошкент шаҳар бош имом хатиби муовини Саҳобиддин домла Сотимов, Олмазор тумани ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Омила Арипова, Олмазор тумани “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари Д.Таджибаева қатнашчилигида бўлиб ўтди.

Олмазор тумани отинойилари “Маърифатли ислом тинчлик ва бағрикенглик омили” мавзусини очиб берувчи маърузаларини слайдлар орқали ёритиб бердилар. Иймоннинг юксак зинапояларига кўтарила олган нубувват хонадони соҳибалари, яъни оналаримиз ва у зотларнинг ҳаётларидан бир неча лавҳалар келтирдилар.



Отинойилар, исломда аёллар эътирофи, фарзанд тарбиясидаги оналар маъсулиятлари ҳақида гапирар эканлар, саҳобия оналаримизнинг фазилатларини аёл- қизларимиз ўз ҳаётларига татбиқ этишлари лозимлигини етказиш отинойиларимизнинг динимиз олдидаги бурчларидан бири эканлигини таъкиладилар.

ЎМИ хотин-қизлар мутахассиси М.Абдуллаева аёллар томонидан содир этилаётган динимиз кўрсатмасига номувофиқ бўлган ҳар қандай бидъатга ислом маърифати билан ёндашишликда илмнинг афзаллиги ва бундай бидъатларга қарши туришда отинойилар доимий илм салоҳиятларини ошириб боришлари тўғрисида гапирдилар.

Семинар Қуръон тиловати ва хайрли дуолар қилиниб якунланди.

Д.Атабаева
Тошкент шаҳар бош отинойиси

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг