АҚШнинг энг йирик Исломшунос олимларидан бири Ёсир Қози бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди

0
230

АҚШнинг энг йирик Исломшунос олимларидан бири Ёсир Қози бошчилигидаги делегация шу кунларда Ўзбекистонга саёҳатни амалга оширмоқда.

Доктор Ёсир Қози саёҳат жараёнида унга ҳамроҳлик қилаётган 93 нафар зиёратчи билан биргаликда Тошкент, Хива, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига ташриф буюришни режалаштирилган.

Саёҳат давомида Ёсир Қози Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлардаги тарихий объектлар, муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳлар ҳақида гуруҳ аъзоларига маълумотлар бериб, мамлакатимизда етишиб чиққан олимларнинг Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси ҳақида тушунтиришлар бериб бормоқда.

Америкалик олим ўз саёҳати давомида турли қизиқарли маълумотларни Фаcэбоок тармоғида жонли эфир орқали 900 мингдан ортиқ кузатувчисига билан бўлишмоқда. Айниқса, Ёсир Қози Қуръони Карим китобининг Тошкентда сақланиб келинаётган энг ноёб нусхаси, ВИИИ асрга оид Усмон Мусҳафини кўришни узоқ йиллар давомида орзу қилиб келгани, ушбу саёҳат давомида мазкур муқаддас китобни кўриш бахтига муяссар бўлганини алоҳида таъкидлади.

 

Ёсир Қози бошчилигидаги делегация кеча қадимий ва тарихий Хива шаҳрига ташриф буюрди ва у ерни саёҳат қилиб олган таассуротлари ҳақида ўзининг кўп сонли аудиториясига эга ижтимоий тармоқларида постлар қолдирмоқда.

“Бу замин дунёга Ал-Хоразмий, Беруний ва Аз-Замаҳшарий сингари буюк алломаларни берган –Хоразм,”- деди инглиз тилида Ёсир Қозий.

Ёсир Қозийнинг Фаcэбоокдаги саҳифасида Ичан-Қалъа ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш мақсадида савол берган кўплаб ўқувчиларни кўриш мумкин.

Шунингдек, улардан бир нечтаси ушбу видео ва фотолар орқали ёзиб қолдирилган постларни кўриб, Ўзбекистонга саёҳат қилиш истаги туғилгани билдиришган.

Ёсир Қози ушбу куфий ёзувида битилган Қуръони Каримнинг энг қадимий нусхасини ўзига хос ҳаяжон билан ўқигани ва маъмурият ижозат берган тақдирда, ушбу ноёб китобнинг видеотасвирини албатта фолловерлар билан бўлишишини қайд этди.

Манба: Azon.uz
ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг