Ўзбекистонлик қориларининг хатми-Қуръондаги иштироки учун миннатдорлик билдирилди

0
144

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Россия мусулмонлари диний бошқармаси ўртасида кўп йиллардан бери диний-маърифий соҳада ҳамкорлик алоқалари қилиб келинмоқда. Ушбу диний бошқарманинг таклифига биноан ҳар йили ўнлаб қориларимиз муборак Рамазон ойида Россия Федерациясининг турли ҳудудларида бўлиб, масжидларда хатми Қуръонлар ўтказиб келмоқдалар. Бу йили ҳам 8 нафар ҳофизи Қуръонлар Россиянинг Москва ва унинг атрофидаги шаҳарлар, Хабаровск, Сверлодск, Ставрополь каби ўлкаларда бўлиб, муборак ой давомида мусулмонларга таровиҳ намозларида хатми Қуръон ўқиб бердилар. Шунингдек, сафар давомида қориларимиз жойларда ташкил этиладиган диний маросимларда иштирок этдилар. 
Айтиш лозимки, маҳаллий аҳоли ҳамда у жойдаги миллатдошларимиз қорилармизни алоҳида эҳтиром билан қарши олиб, таровиҳ намозларида ихлосу муҳаббат билан уларга соме бўлмоқдалар.
Аллоҳ таолонинг фазли ила ҳофизи Қуръонлар ўзларининг билимлари гўзал қироат ва ҳифзлари билан у ердаги жамоатнинг ҳам меҳрини қозонмоқдалар.
Шу сабабдан Россиядаги Чувашистон мусулмонлари диний идораси раиси Мансур ҳазрат Хайбуллов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари номига Рамазон байрами табриклари билан бирга ўзбекистонлик Қуръон ҳофизлари Абдулатиф Рустамжонов, Фазлиддин Мамадалиев, Илёс Шокиров Рамазон ойи давомида Чувашистоннинг қатор жоме масжидларида хатми Қуръон тадбирларини ўтказиб берганликлари учун миннатдорлик мактубини йўллаган. 
Ханти-Манси автоном округи-Югра муфтийси Тагир ҳазрат Саматов Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов номига Рамазон байрами табриклари билан бирга ўзбекистонлик Қуръон ҳофизи Иброҳим Нурмуҳаммадовнинг Сургут, Лангепас, Покачи, Когалим шаҳарлари Рамазон ойи давомида Чувашистоннинг қатор жоме масжидларида Хатми Қуръон тадбирларини ўтказиб бергани, масжид қавми билан учрашувлар ўтказгани учун миннатдорчилик билдирган. 
Звенигород шаҳар “Умма-Исломия” маҳаллий мусулмонлари диний ташкилоти раиси А.Я.Валиулин муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари номига Рамазон байрами тадбирларини ўтказишда кўрсатган ёрдамлари учун алоҳида миннатдорлик билдириб, бу каби ҳамкорлик келгусида ҳам давом этишига умид билдирган.
Ҳақ таолодан мана шундай диний-маърифат тарқатишдаги ҳамкорлик алоқалари янада ривож топишини сўраймиз.

muslim.uz
ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг