Тошкент шаҳридаги 12-июнь кунидаги Хатмоналар

0
2403

Бугун 12-июнь, Муборак Рамазон ойининг мағфират даҳаси, 17-кунидир. Тошкент шаҳридаги 3 нафар жоме масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади.

Бугун 12.06.2016 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:

1. «Раҳимжон ҳожи ота» жоме масжиди. (Манзил:Яккасарой тумани, Академик Сирожиддинов кўчаси, 48 уй. Тел.: +998 71 253 45 60.) Масжид имом-хатиби – Мақсудов Баҳром. Қорилар: Мақсудов Баҳром, Қодиров Орифжон, Йўлдошев Муҳиддин.

2. «Саид Ваққос ота» жоме масжиди. (Учтепа тумани, М.Уйғур кўчаси, 591-уй. 147, 53, 114, автобусларнинг “Назарбек” бекати.  Тел.:+998 71 247 50 02) Масжид имом-хатиби – Убайдуллаев Фозилжон. Қорилар: Сайнурдинов Саиджафар, Юнусов Абдурашид.

3. «Чимир ота» жоме масжиди. (Олмазор тумани, Фаробий кўчаси, 455-уй. Шифокорлар шаҳарчаси. Телефон: +998 71 214 55 14.) Масжид имом-хатиби – Акромов Тоҳуриддин. Қорилар: Абдуллажанов Абдулбосит, Йўлдошев Абдуғаффор, Агзамов Жалолиддин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати/vakillik.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг