Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатибларнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

0
336

Бугун 3 – июн куни “Шайх Зайниддин” жоме масжидида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатибларнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов, Диний-маърифий ва жамоат ишлари бўйича Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари А. Қаршиев, ЎМИ Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар домла Қаюмов, Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Муҳаммад Бобур домла Йўлдошев ҳамда Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатиблар қатнашишди.

Йиғилишда ўтиб бораётган муборак Рамазон ойи якуни ҳамда Рамазон Ҳайит байрамини чиройли тарзда ўтказиш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилиш якунида Иброҳимжон домла Иномов жонажон юртимизда Рамазон шукуҳи йил давомида бардавом бўлишлиги ҳамда хайрли ишларда Аллоҳ таоло ўзи мадад беришини сўраб дуо – фотиҳалар қилдилар.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг