Хатми Қуръон дуолари

0
2923

Кўпчиликнинг эҳтиёжи ва қизиқишини инобатга олиб, намуна сифатида хатми Қуръонда қилинадиган дуоларни эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз. Ўзлаштиришга қулай бўлиши учун уларни мавзуларга ажратилди ва жамоат эътиборидан кўплик сийғасида берилди. Шароит тақозосига кўра улардан исталганча танлаб олиш мумкин.

Ҳамду сано ва салавот:

صَدَقَ اللهُ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ، وَصَدَقَ رَسُولُهُ النَّبِيُّ الْكَرِيمُ، وَنَحْنُ عَلَى ذَلِكَ مِنَ الشَّاهِدِينَ، رَبَنَّا تَقَبَّلْ مِنَّا إِنَّكَ أَنْتَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ

Буюк Аллоҳ рост сўзламиш! Унинг олийжаноб Расули ҳам рост сўзламиш! Биз бунга шоҳидмиз.Роббимиз, биздан қабул эт! Албатта, Сен эшитувчи, билиб туручи Зотсан.

اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ كُلُّهُ، وَلَكَ الشُّكْرُ كُلُّهُ، وَإِلَيْكَ يَرْجِعُ الْأَمْرُ كُلُّهُ، عَلَانِيَتُهُ وَسِرُّهُ، فَأَهْلٌ أَنْتَ أَنْ تُحْمَدَ، وَأَهْلٌ أَنْتَ أَنْ تُعْبَدَ، وَأَنْتَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٍ

Аллоҳим! Барча ҳамд Ўзингга хос! Барча шукр ҳам Ўзингга хос! Барча ишлар: ошкорасию махфийси Ўзингга қайтади. Сенгина ҳамдга лойиқдирсан! Сенгина ибодат қилишга лойиқдирсан! Сен ҳар нарсага қодирдирсан!

اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ بِالْإِيمَانِ، وَلَكَ الْحَمْدُ بِالْإِسْلَامِ، وَلَكَ الْحَمْدُ بِالْقُرْآنِ، وَلَكَ الْحَمْدُ بِالْمَالِ وَالْأَهْلِ وَالْمُعَافَاةِ

Аллоҳим! Иймон учун Ўзингга ҳамд бўлсин! Ислом учун Ўзингга ҳамд бўлсин! Қуръон учун Ўзингга ҳамд бўлсин! Мол‑мулк, аҳлу оила ва соғ‑омонлик учун Ўзингга ҳамд бўлсин!

لَكَ الْحَمْدُ يَا رَبَّنَا كَمَا يَنْبَغِي لِجَلَالِ وَجْهِكَ وَلِعَظِيمِ سُلْطَانِكَ

Эй Роббимиз, Сенга юзингнинг улуғворлиги ва салтанатингнинг буюклигига муносиб ҳамд бўлсин!Тамжид – Аллоҳни улуғлаш калималари

اللَّهُمَّ أَنْتَ أَحَقُّ مَنْ عُبِدَ، وَأَحَقُّ مَنْ ذُكِرَ، وَأَرْأَفُ مَنْ مَلَكَ، وَأَجْوَدُ مَنْ سُئِلَ، وَأَوْسَعُ مَنْ أَعْطَى، أَنْتَ الْمَلِكُ لَا شَرِيكَ لَكَ، وَالْفَرْدُ لَا نِدَّ لَكَ، لَنْ تُطَاعَ إِلَّا بِإِذْنِكَ، وَلَنْ تُعْصَى إِلَّا بِعِلْمِكَ، أَقْرَبُ شَهِيدٍ، وَأَدْنَى حَفِيظٍ، حُلْتَ دُونَ النُّفُوسِ، وَأَخَذْتَ بِالنَّوَاصِي، وَكَتَبْتَ الْآجَالَ، الْقُلُوبُ لَكَ مُفْضِيَةٌ، وَالسِّرُّ عِنْدَكَ عَلَانِيَةٌ، الْحَلَالُ مَا أَحْلَلْتَ، وَالْحَرَامُ مَا حَرَّمْتَ، وَالدِّينُ مَا شَرَعْتَ، وَأَنْتَ اللهُ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، نَسْأَلُكَ يَا اللهُ بِأَسْمَائِكَ الْحُسْنَى، وَصِفَاتِكَ الْعُلَا، أَنْ تَقْبَلَ مِنَّا دُعَائَنَا وَأَنْ تُجِيرَنَا مِنَ النَّارِ

Аллоҳим! Фақат Сен ибодат қилинишга ҳақлисан! Зикр қилинишга энг ҳақли Ўзингсан! Моликларнинг энг шафқатлиси ҳам Сенсан. Сўраладиганларнинг энг сахийси Ўзингсан. Берадиганларнинг энг имконияти кенги ҳам Ўзингсан. Сен ҳақиқий подшоҳсан, шеригинг йўқ. Ягонасан, тенгинг йўқ. Сенга фақат изнинг ила итоат этилар ва билиминг асосидагина Сенга осий бўлинар. Энг яқин гувоҳ, энг яқин муҳофазачисан. Дилларнинг ортидасан. Пешоналарни тутгандирсан. Ажалларни битгандирсан. Қалблар Сенга талпинар. Сирлар Сенинг ҳузурингда ошкордир. Ҳалол – бу Сен ҳалол қилган нарса, ҳаром – бу Сен ҳаром қилган нарсадир. Дин – бу Сен шариат қилган нарсадир. Сен Ўзидан ўзга илоҳ йўқ Аллоҳсан. Ё Аллоҳ! Гўзал исмларинг, олий сифатларинг ила сўраймиз, бизлардан дуоларимизни қабул эт ва бизни дўзахдан асра!

Қуръон ҳақида дуолар:

اللَّهُمَّ تَقَبَّلْ مِنَّا قِرَآءَتَنَا، وَتَجَاوَزْ عَنَّا مَا كَانَ فِي تِلَاوَةِ الْقُرْآنِ مِنْ خَطَأٍ أَوْ نِسْيَانٍ أَوْ زِيَادَةٍ أَوْ نُقْصَانٍ أَوْ تَحْرِيفِ كَلِمَةٍ عَنْ مَوَاضِعِهَا أَوْ رَيْبٍ أَوْ شَكٍّ أَوْ سَهْوٍ أَوْ سُوءِ إِلْحَانٍ أَوْ تَعْجِيلٍ عِنْدَ تِلَاوَةِ الْقُرْآنِ

Аллоҳим! Биздан қироатимизни қабул эт. Тиловат чоғида биздан ўтган хатодир, унутишдир, зиёдаликдир, нуқсондир ё бирор калимани ўз ўрнидан ўзгартиришдир, ёки шубҳадир, шакдир, янглишишдир, ёхуд ёмон оҳанг, ё Қуръон тиловатида шошилишдир – барчасини Ўзинг кечир!

اللَّهُمَّ ارْحَمْنَا بِالْقُرْآنِ، وَاجْعَلْهُ لَنَا إِمَامًا، وَنُورًا، وَهُدًى، وَرَحْمَةً، وَشِفَاءً

Аллоҳим! Қуръон туфайли бизга раҳм қилгин ва уни бизга йўлбошчи, нур, ҳидоят, раҳмат ва шифо этгин!

Хатми Қуръонга хос дуолар:

اللَّهُمَّ اجْعَلْنَا لِكِتَابِكَ مِنَ التَّالِينَ، وَعِنْدَ خَتْمِهِ مِنَ الْفَائِزِينَ

Аллоҳим! Бизларни Китобингни таловат қиладиганлардан ва хатм чоғида зафар қучганлардан қил!

اللَّهُمَّ هَؤُلَاءِ عِبَادُكَ، حَضَرُوا خَتْمَ كِتَابِكَ، يَرْجُونَ رَحْمَتَكَ، وَيَخْشَوْنَ عَذَابَكَ. اللَّهُمَّ فَأَعْطِهِمْ وَلَا تَحْرِمْهُمْ، وَأَكْرِمْهُمْ وَلَا تَهِنْهُمْ، وَآثِرْهُمْ وَلَا تُؤْثِرْ عَلَيْهِمْ، يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

Аллоҳим! Мана бу бандаларинг Сенинг Китобингнинг хатмига ҳозир бўлдилар, раҳматингдан умид қилиб турибдилар, азобингдан қўрқадилар. Аллоҳим! Уларга ато этгин, уларни маҳрум этмагин, уларни мукаррам этгин, хўрламагин, уларни устун этгин, остин этмагин, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!

رَبَّنَا، قَدْ حَضَرْنَا خَتْمَ كِتَابِكَ، وَأَنَخْنَا مَطَايَانَا بِبَابِكَ، فَلَا تَطْرُدْنَا عَنْ جَنَابِكَ، فَإِنْ طَرَدْتَنَا فَإِنَّهُ لَا حَوْلَ لَنَا وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِكَ

Роббимиз! Биз Китобинг хатмини ҳозир этиб турибмиз, эшигинг олдида уловларимизни чўктириб қўйганмиз, бизни даргоҳингдан ҳайдамагин, чунки агар Сен ҳайдасанг, бизга Ўзингдан ўзгада на қудрат ва на қувват бор.

اللَّهُمَّ اجْعَلْ خَتْمَتَنَا هَذِهِ خَتْمَةً مُبَارَكَةً عَلَى مَنْ قَرَأَهَا وَسِمَعَهَا وَأَمَّنَ عَلَى دُعَائِهَا

Аллоҳим! Ушбу хатмимизни ўқиганга ҳам, эшитганга ҳам ва дуосида «Омин!» деганга ҳам муборак хатм эт!

Эл­ юрт ва ўтганлар ҳаққига дуо:

اللَّهُمِّ أَعِزَّ الْإِسْلَامَ وَالْمُسْلِمِينَ، وَأَذِلَّ الشِّرْكَ وَالْمُشْرِكِينَ، وَدَمِّرِ اللَّهُمَّ أَعْدَاءَكَ أَعْدَاءَ الدِّيْنِ

Аллоҳим! Ислом ва мусулмонларни азиз, ширк ва мушрикларни хор эт! Аллоҳим! Душманларинг – дин душманларини яксон қил.

اللَّهُمَّ اجْعَلْ هَذَا الْبَلَدَ آمِنًا مُطْمَئِنًا وَسَائِرَ بِلَادِ الْمُسْلِمِينَ

Аллоҳим! Ушбу юртни ва бошқа мусулмонлар юртини омон, осуда эт

!اللَّهُمَّ آمِنَّا فِي أَوْطَانِنَا، وَأَصْلِحْ أَئِمَّتَنَا وَوُلَاةَ أُمُورِنَا

Аллоҳим! Бизларни ўз ватанимизда тинч‑омон қил ва бошлиқларимизни, ишбошиларимизнинг салоҳиятини зиёда қил!

اللَّهُمَّ انْصُرْ مَنْ نَصَرَ الدِّينَ، وَاخْذُلْ مَنْ خَذَلَ الْمُسْلِمِينَ

Аллоҳим! Динга ёрдам берганларга ёрдам бер ва мусулмонларни хўрлаганларни Ўзинг хор эт!

للَّهُمَّ إِنَّا نَشْكُو إِلَيْكَ دِمَاءً أُرِيقَتْ وَنِسَاءً أُيِّمَتْ، وَأَطْفَالًا يُتِّمَتْ، وَأُمَّهَاتٍ ثُكِّلَتْ، وَمَسَاجِدَ وَبُيُوتًا هُدِّمَتْ

Аллоҳим! Биз Сенга тўкилаётган қонлардан, бева қолаётган аёллардан, етим бўлаётган болалардан, боласини йўқотаётган оналардан, вайрон қилинаётган масжиду уйлардан шикоят қиламиз!

اللَّهُمَّ إِنَّا نَشْكُوا إِلَيْكَ ضُعْفَ قُوَّتِنَا، وَقِلَّةَ حِيلَتِنَا، وَهَوَانَنَا عَلَى النَّاسِ، أَنْتَ أَرْحَمُ الرَّاحِمِينَ، أَنْتَ رَبُّ الْمُسْتَضْعَفِينَ، وَأَنْتَ رَبُّنَا، إِنْ لَمْ يَكُنْ بِكَ غَضَبٌ عَلَيْنَا فَلَا نُبَالِي، غَيْرَ أَنَّ عَافِيَتَكَ أَوْسَعُ لَنَا. نَعُوذُ بِنُورِ وَجْهِكَ الَّذِي أَشْرَقَتْ بِهِ الظُّلُمَاتُ، وَصَلُحَ عَلَيْهِ أَمْرُ الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ أَنْ تُنْزِلَ بِنَا سَخَطَكَ، أَوْ يَحِلَّ عَلَينَا غَضَبُكَ، لَكَ الْعُتْبَى حَتَّى تَرْضَى، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِكَ

Аллоҳим! Биз Сенга қувватимиз заифлигидан, чорасизлигимиздан, одамларга юкиниб қолганимиздан шикоят қиламиз! Сен раҳмлиларнинг раҳмлисисан! Чорасизларнинг Робби Ўзингсан. Сен бизларнинг Роббимизсан! Агар бизга ғазабинг бўлмаса, буларга парво қилмасмиз, бироқ Сенинг офиятинг биз учун кенгроқдир. Зулматларни ёриштирган ва дунёю охират ишини тўғрилаб турган юзинг нури билан Ўзингдан бизга норозилигингни индиришингдан ва бизга ғазабинг раво бўлиб қолишидан паноҳ тилаймиз. То рози бўлгунингча розилигингни исташимизни талаб қилишга ҳаққинг бор! Сендан ўзгада на қудрат ва на қувват бор!

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг