Диний қадриятларимизда оиланинг ўрни

0
244

Жорий йилнинг 4 – май куни “Шайх Зайниддин” жоме масжидида  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ташаббуси билан 15-май халқаро Оила куни муносабати билан ўтказилган “Диний қадриятларимизда оиланинг ўрни” мавзусида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган отинойилар иштирокида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими З.Султонов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси хотин-қизлар бўлими бош мутахассиси М.Абдуллаева, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходими Н.Иргашева, Тошкент шаҳар оила бошқармаси раҳбари ва Шайхонтоҳур тумани хотин-қизлар қўмитаси раиси, Шайхонтоҳур тумани “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари ҳамда Тошкент шаҳар бош оинойиси Д.Атабоева иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар бугунги кунда оиланинг муқаддаслиги, унинг жамиятдаги ўрни, эр-хотин ва қайнона-келин ўртасидаги муносабатлардаги муаммолар ва фарзанд тарбияда ота-онанинг масъулияти тўғрисида гапирдилар. Шунингдек, Тошкент шаҳрида оилавий ажрим кўрсаткичларининг ортиши ва унинг асосий сабаблари ўрганилди.

Тадбирни “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг отинойилар ўзларининг долзарб мавзулари билан маъруза қилдилар.

Тадбир якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси хотин-қизлар бўлими бош мутахассиси М.Абдуллаева сўзга чиқиб тадбир иштирокчиларига ва долзарб мавзудаги чиқишлари билан фоал иштирок этган отинойиларга миннатдорчилигини билдирди ҳамда отинойиларни оилавий ажримларнинг олдини олиш, ёш оилаларнинг маънавий-тарбиявий ишларидаги фаол хизматлари учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий хазратларининг ташаккурномаси билан тақдирлади.

Д.Атабаева
Тошкент шаҳар бош отинойиси

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг