Устозларга эҳтиром

0
273

Маълумки юртимизда 9 – май “Хотира ва қадрлаш” куни сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан, узоқ йиллардан буён фидокорона меҳнат қилиб келаётган диний соҳа ходимлари ҳамда фахрий устозларни кўнглини хушнуд этиш мақсадида 5 – май куни “Минор” жоме масжидида байрам дастурхони ёзилди.

Тадбирга 200 дан зиёд фахрий меҳмонлар, жумладан фахрий меҳмонлар ва имом-домлалар ташриф буюрдилар. Соҳадаги узоқ йиллар фидокорона меҳнатлари учун 51 нафар фахрий устозларга Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир сўнгида Қуръон тиловат қилиниб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов дуои хайрлар қилдилар.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг