Мағфират даҳасининг илк тунида (фотолавҳа)

0
834

Муборак Рамазон ойининг иккинчи ўн кунлиги ҳам бошланди. Кундузи ёққан ёмғир, раҳмат ёмғири бўлган бўлса ажаб эмас. Ёқимли, салқин ҳаво туфайли Рамазоннинг гўзаллигига гўзаллик, таровеҳнинг тароватига тароват, хатми Қуръонларнинг файзига файз қўшилаётгани ҳаммани қувонтиради.Фараҳбахш тунларнинг навбатдагисида пойтахтимиздаги "Юнусобод-Оқтепа" жоме масжидига бордик. Озодалик, тартиб, ёруғлик, намозхонларнинг хурсандлиги масжид кўркини янада юксалтирган, десак муболаға бўлмайди. Айниқса, юз-кўзлари нурли, ҳар бир сўзи пурмаъно отахонларнинг юртимиздаги қут-барака, осуда ҳаёт, фаровон турмушнинг бардавом бўлишини сўраб қилаётган дуолари киши қалбига халоват, хотиржамлик солади.Шундай бир файзли кечада Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари ташриф буюрдилар ва ушбу шарофатли ойга, муборак кунларга етказгани учун Аллоҳ таолога ҳамдлар айтиб, жонажон Ватанимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини сўраб, эзгу дуолар қилдилар.Масжидда Қуръони Карим хатмини масжид имом ноиби Нуруллоҳ Обидов ҳамда Каримуллоҳ Обидовлар адо этиб беряптилар.Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати/muslim.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг