Масжидлар бўлими мудири мактабларга диний-маърифий китоблар совға қилди

0
175

Китоб – қалб чироғи, тафаккур қаноти. Айниқса, босма китобдан таралаётган ва электрон нашрдан топиб бўлмайдиган ўзига хос ёқимли ҳидни туйиб, варақлаш асносида мўъжизавий саҳифаларнинг сирли шитирлашидан кўнгил чексиз завққа тўлган ҳолда, китоб мутолаа қилиш, унинг мазмуни ҳақида бошқалар билан фикрлашишнинг ҳузур-ҳаловати тамоман ўзгачадир.

Муҳтарам Президентимиз шу йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш масаласига алоҳида тўхталиб, «Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб, китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади»,  — дея таъкидлаган эди.

Ушбу ташаббусга мос равишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият юритаётган уламолар, имом-хатиблар ўзлари таълим олган, мактабларига ташриф буюриб, шахсий кутубхоналаридан диний маърифий адабиётларни туҳфа этдмоқдалар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири, “Дўмбиробод” жоме масжиди имом-хатиби  Муҳаммадназар домла Қаюмов  Тошкент шаҳридаги 188 ва 232 – сонли мактабларга ўз қаламига мансуб ва бошқа диний-маърифий мазмундаги 40 дан ортиқ китоблар ҳадя қилди.

Китобларни қабул қилиб олган устоз ва ўқувчилар домлага миннатдорчилик билдириб, мактаб кутубхонасида диний-маърифий асарлар камлиги, бу китоблар ёшлар қизиқиши учун  муддао бўлганлигини, ва албатта уларни ўқиб чиқишларини билдирдилар.

Таъкидлаш лозим, ҳозирга қадар жами 1021 нафар имом-хатиб томонидан 1032 та мактабга 12030 дона диний-маърифий, бадиий китоблар ҳадя қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг