10.06.2016. Оилада эр ва хотиннинг бурч ва масъулияти

0
439

بسم الله الرحمن الرحيمМуҳтарам жамоат! Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзи ирода қилган пайтда тупроқдан Одамни яратди ва унга Ўз ҳузуридаги руҳдан жон пуфлаб, уни Ўзининг ердаги ўринбосари қилди. Сўнгра Одамнинг жуфтини яратди ва уларнинг икковидан ер юзига эркак ва аёлларни тарқатди. Аллоҳ таоло инсон зотини жуфт ҳолда эркак ва аёлдан иборат қилиб яратганда уларнинг ҳар бирига ўзига хос хусусиятларни берди ва уларнинг никоҳ орқали ҳалол-пок яшаб, ўзларидан зурриётлар қолдиришларини ҳамда айни шу йўл билан дунёнинг обод бўлишини ва Одам сулоласининг қиёмат қоим бўлгунча ҳалол-пок йўл билан давом этиб боришини ирода қилди. Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالًا كَثِيرًا وَنِسَاءً وَاتَّقُوا اللَّяъни: “Эй, одамлар! Сизларни бир жон (Одам)дан яратган ва ундан жуфти (Ҳавво)ни яратган ҳамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни таратган Раббингиздан қўрқингиз!” (Нисо сураси, 1-оят).عَنْ أَبِي أُمَامَةَ، عَنْ النَّبِيِّ r أَنَّهُ كَانَ يَقُولُ: مَا اسْتَفَادَ الْمُؤْمِنُ بَعْدَ تَقْوَى اللهِ خَيْرًا لَهُ مِنْ زَوْجَةٍ صَالِحَةٍ، إِنْ أَمَرَهَا أَطَاعَتْهُ، وَإِنْ نَظَرَ إِلَيْهَا سَرَّتْهُ، وَإِنْ أَقْسَمَ عَلَيْهَا أَبَرَّتْهُ، وَإِنْ غَابَ عَنْهَا نَصَحَتْهُ فِي نَفْسِهَا وَمَالِهِ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْяъни: Абу Умомадан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин банда Аллоҳга бўлган имондан сўнг эришган энг яхши нарса солиҳа аёл  бўлиб, унга амр қилса – итоат қилади, қараса – хурсанд қилади, қасам ичса – уни оқлайди ва ғойиб бўлса – ўз нафсида ва молида унга яхшиликда бўлади», дер эдилар»(Ибн Можа ривояти) Исломда эр ва хотинлик алоқалари энг муқаддас инсоний алоқа эканини ҳаммамиз яхши биламиз. Аммо ўша алоқалар қай тарзда йўлга қўйилиши кераклигини ҳам билишимиз ва мазкур билимга амал қилишимиз лозим. Эр-хотиннинг ўзаро муносабатлари қандай бўлиши керак? Эр киму, унинг қандай мажбуриятлари бор? Хотин киму, унинг қандай мажбуриятлари бор? Икковининг қандай оилавий ҳуқуқлари бор? Бир-бирларига муносабатлари қай тарзда бўлиши керак?Шариатимизда шунга ўхшаш саволларнинг барчасига жавоб берилган. Қуръони карим оятлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида бу масала атрофлича ёритилган. Мужтаҳид уламоларимиз мазкур оят ва ҳадислардан кўплаб ҳукмларни чиқарганлар. Ҳамма ҳужжат ва далилларни тўплаб ўрганган уламоларимиз эрнинг хотиндаги ҳақларини қуйидагича баён қилганлар:Хотиннинг эр зиммасидаги ҳаққи эрнинг ўзига ҳам, молига ҳам тегишлидир. Хотиннинг эри зиммасидаги маҳр ва нафақа сингари молиявий ва шахсий ҳақлари бор. Улар қуйидагилар:Эр хотинига хушфеъл бўлиши, у билан яхши муомала қилиши, бирга фаровон ҳаёт ўтказиши, унга озор етказмаслиги керак. Бу билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига амал қилган бўлади. Имом Термизий ривоят қилган ҳадиснинг маъноси шундай:.(“وَخِيَارُكُمْ خِيَارُكُمْ لِنِسَائِهِمْ “(رواه الترمذي…яъни:  «Сизларнинг энг яхшиларингиз хотинларига яхшиларингиздир».Эр хотиннинг озорини кўтариши, у ғазабланганида ва жаҳли чиққанида мулойим бўлиши, унинг хатоларини кечириши керак. Бундай қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига амал қилишдир. Имом Муслим ривоят қилишларича, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расуллулоҳдан бошқа оиласига меҳрибонроқ бирор кишини кўрмадим».Эркак аёлини қизғаниши, унинг ор-номусини сақлаши керак. Оқибати бузуқ бўладиган ҳар қандай ҳолга бепарво бўлмаслиги лозим. Аммо ёмон ўй, талабчанлик ва ични билишда ҳаддан ошиш дуруст эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтарганлар. Имом Муслим Жобир розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ эрни оиласига ишонмай ё хатоларини излаб кечқурун келишдан қайтарганлар».Эр хотиннинг ўзига алоҳида жой қилиб бериши, унда эрнинг яқинларидан ҳеч ким бўлмаслиги керак.Эр хотинга бериши лозим бўлган маҳрни қанча бўлса-да, тўла бериши керак. Маҳр танҳо хотиннинг ҳаққидир.Эр хотинининг озиқ-овқат ва кийим-бош каби эҳтиёжларини исроф этмай, етарли таъминлаши керак. Эр харжлари учун ажр ва савобга эришади. Имом Бухорий ва Муслим «Саҳиҳ»ларида шундай келган: «Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ривоят қилишларича, Пайғамбаримиз алайҳиссалом дедилар:.(“إِنَّكَ لَنْ تُنْفِقَ نَفَقَةً تَبْتَغِي بِهَا وَجْهَ اللَّهِ إِلَّا أُجِرْتَ عَلَيْهَا حَتَّى مَا تَجْعَلُ فِي فَمِ امْرَأَتِكَ” (متفق عليهяъни: «Сен Аллоҳ  таоло розилигини истаб қилган ҳар қандай харжинг учун ажр оласан. Ҳатто хотининг оғзига солган таоминг учун ҳам сенга ажр бор».Эр хотинига диний масалаларда бош маслаҳатчи ҳисобланади.8. Эр агар хотини исён ва ахлоқсизлик қилса, уни тўғри йўлга солиш учун одоб ўргатиши керак. Бу хотинни ўзига бўйсунишга ундаш учун эмас, балки биринчи навбатда Аллоҳ таолога итоат этишга ундаш мақсадида бўлиши зарур. Хотин бирор ҳаром ишга қўл урса, эр бунга бепарво бўлмаслиги керак. Зеро, эр унинг қўриқчиси ва унга масъулдир. Аммо унга одоб беришни босқичма-босқич олиб бориши керак. Аввало панд-насиҳат, огоҳлантириш, тарғиб қилиш лозим.9. Эр хотинининг иффатини сақлаши лозим. Хотинини ҳаромдан ҳимоя қилиш эрга вожибдир.10. Эр хотинни на сўз билан ва на феъли билан сўкиб, айблаб, ҳақоратлаб, ёмонлаб пастга урмаслиги, унинг жисми-ю хулқини, оиласи-ю яқинларини камситмаслиги керак. Зеро, бу мусулмон ахлоқига мутлақо тўғри келмайди.11. Эр хотинини яхши кўрса, жуда ҳурматлаши лозим, ёмон кўрса, зулм қилмаслиги керак. Истаса, чидаб яшасин ё яхшиликча ажралсин. Аёлни фақат мардлар қадрлайди, пастлар хорлайди.Азиз намозхонлар! Хотин эрининг ҳақларини билиб, уларни  адо қилганидагина  солиҳа хотин бўлади.Эрнинг хотин зиммасидаги энг муҳим ҳақлари қуйидагилардир:Хотин эрининг ҳаққини ўз ҳаққидан ва ҳамма яқинларининг ҳаққидан ҳам олдинга қўйиши керак. Чунки зиммасидаги эрининг ҳаққи жуда каттадир.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар:.(“لاَ يَحلُّ لامْرَأَةٍ أَنْ تَصُومَ وَزَوْجُهَا شَاهِدٌ إِلا بِإِذْنِهِ وَلاَ تَأذَنَ فِي بَيْتِهِ إلاَّ بِإذْنِهِ” (رواه الترمذيяъни: «Аёл киши учун эри борида унинг изнисиз рўза тутиши ва унинг изнисиз уйига бировни киритиши ҳалол эмас», дедилар» (Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий).Хотин уйига эрининг рухсатисиз ҳеч кимни қўймаслиги, эрининг уйидан унинг ижозатисиз бирор нарсани ўзининг яқинларига ҳам бериши керак эмас. Агар берса, хотинга гуноҳ, эрга савоб бўлади. Тўғри, фақат таомидан бузмай, садақа қилса бўлади.Хотин ҳамиша эрга итоатда бўлиши, эридан рухсат олмай уйдан чиқиши, уйдан бошқа жойда ишлаши мумкин эмас. Эри истамаса, аёллар билан аралашмаслиги керак. Қайс ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:.(لَوْ كُنْتُ آمِرًا أَحَدًا أَنْ يَسْجُدَ لِأحَدٍ لأَمَرْتُ المرأةَ أَنْ تَسْجُدَ لِزَوْجِها” (رواه إبن ماجهяъни: «Агар бировнинг бировга сажда қилишга амр қилгудек бўлсам, хотинни эрига сажда қилишга амр қилган бўлур эдим», дейилган.4. Хотин Аллоҳ таоло берган насибага рози бўлиши, эрига инжиқлик қилмаслиги керак. Маишат қийинчилиги ё ҳол ночорлиги учун ғазабланмаслиги ва оҳ-воҳ урмаслиги лозим. Балки хушнудлик ва қаноат кўрсатиб, эрининг ризқ топишдаги машаққатларини қадрлаши, ҳаром касбга ўтишидан қўрқиб, ундан ҳожатдан ортиғини талаб қилмаслиги даркор. Эрини ҳам қаноатга ундаб, ҳаром йўллардан огоҳлантириши зарур. Момоларимиз эрларини кузатаётиб шундай дердилар: «Ҳаром касбдан сақланинг! Биз очлик ва қийинчиликка чидаймиз, аммо оташга чидай олмаймиз».Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:لا تُؤْذِي امْرَأَةٌ زَوْجَهَا فِي الدُّنْيَا إِلا قَالَتْ زَوْجَتُهُ مِنَ الْحُورِ الْعِينِ : لا تُؤْذِيهِ قَاتَلَكِ اللَّهُ فَإِنَّمَا هُوَ عِنْدَكِ دَخِيلٌ يُوشِكُ أَنْ يُفَارِقَكِ إِلَيْنَا” (رواه الترمذي яъни: «Қай бир хотин бу дунёда эрига озор берса, албатта, унинг ҳури ийндан бўлган хотини «Унга озор берма!Аллоҳ ҳалок қилсин сени! У сенинг олдингда келгинди бўлиб турибди, холос. Яқинда сени тарк этиб, биз томон жўнайди», дейди», деганлар» (Имом Термизий ривоят қилган).Хотин эрининг дўстига нотанишдек бўлиши лозим. Эри уйида бўлмаганида унинг дўсти эшик қоқса, ўзи ва эрига рашк қилиб, у билан сўзлашмасин. Зеро, киши дўстининг хотини билан танишар экан, бу ҳол рашк ва фитнага сабаб бўлади.6. Хотин гўзаллиги билан эрига фахрланмаслиги, эри хунук бўлса, ёмон кўрмаслиги, агар бой бўлса, эри олдида моли билан ғурурланмаслиги керак. Балки эр томонини назарга олиши, уни ҳурмат қилиши ва қадрлаши лозим.7. Хотин фарзандларига раҳм қилиши, уларни ҳурмат қилиши, фарзандларни уришиб лаънатлашдан, эрига юзсизлик билан мурожаат қилишдан тилини тийиши, унинг хизматлари ва марҳаматларини инкор этмаслиги керак. Бу жуда муҳим.  Муҳтарам жамоат! Эр – оиланинг раҳбари. Агар аёл эрнинг итоатида бўлса, фарзандлар ҳам отага итоат қиладиган бўлади. Оқибатда оилада дўстлик, аҳиллик, муҳаббат ҳукм суради, оила мустаҳкамланади, қут-баракали бўлади. Аёлнинг эрига итоатсизлиги эса оиланинг бузилишига, бошқа кўплаб келишмовчиликларга сабаб бўлади. Ушбу ҳақиқатни ҳар бир мусулмон оиланинг ҳар бир аъзоси яхшилаб тушуниб олиши керак. Шу билан бирга, Аллоҳга гуноҳ бўладиган ишларда эрга ҳам, ундан бошқага ҳам итоат қилиш йўқлиги умумий қоида эканини ҳам билиб қўйиш керак.Ислом эр-хотин орасида яхшиликка йўғрилган ширин муомалали ҳаёт бўлиши учун барча чоралар кўрган. Лекин беш қўл ҳам баробар эмас. Афсуски, баъзи аёллар солиҳалик мақомига лойиқ бўла олмайдилар. Ҳадларида турмай, эрларига қарши бош кўтариб, беодоблик, итоатсизлик қиладилар. Бундай ҳолларда беодоб, ҳаддида турмаган аёлларга таъсир кўрсатиш Қуръони карим ва Суннати набавийя кўрсатмаларига биноан аста-секин олиб борилади, ваъз-насиҳат қилинади. Эр унга итоатсизлик яхши эмаслиги, ҳар ким ўз ҳаддини билгани яхшилиги, бир-бирларини тушуниб яшашлари лозимлигини оҳиста айтиб англатади. Одоб билан аёлга унинг хатоларини баён қилиб, уларни тузатиш йўлларини кўрсатади. Ушбу ваъз-насиҳат самара бериб, аёл ўзини ўнглаб олиб, муносабатлар изга тушиб кетса, айни муддао бўлади.Муҳтарам азизлар! Аллоҳ таоло барчаларимизни эр ва хотиннинг бурч ҳамда масъулиятларига амал қиладиган солиҳ бандаларидан қилсин, оилаларимизда ҳурмат, муҳаббат, инсоний ва исломий таълимот ҳамда одоб-ахлоқларни жорий қилишда Ўзи мададкор бўлсин, омин!muslim.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг