Тошкент шаҳар вакили ўринбосари 42 А-сонли мактабга китоблар ҳадя қилди

0
266

Президент ташаббуси ўлароқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакили ўринбосари Э. Рустамов Шайхонтоҳур туманидаги 42 А – сонли мактабга  китоблар ҳадя қилдилар. Китоблар мактаб директори Д. Умирова ҳамда психолог С. Қаҳҳоров чексиз ташаккурлар билан қабул қилиб олишди.

Ушбу китоблар мактаб ўқувчилари янада чуқур билим олиши, дунёқарашини кенгайтириши, маънавиятини ривожлантиришга катта ҳисса қўшади. Инсоннинг маънавий улғайишида китоб муҳим аҳамият касб этади. Фарзандларимиз қалбида китобга нисбатан меҳр-муҳаббатни янада кучайтириш, уларда мутолаага бўлган иштиёқни оширишимиз лозим.

Эслатиб ўтамиз, Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни тарғиб қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда давлат раҳбари аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш масаласига тўхталар экан, “Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади”, деб таъкидладилар.

Ҳақиқатдан ҳам, ўсиб-униб келаётган йигит-қизлар жамиятда ўз ўрнига эга бўлган, маълум бир ютуқларга эришган кишиларга ҳавас қилади, уларга ўхшашга интилади, ортидан эргашади. Улар томонидан ҳадя қилинган китоблар албатта ўқилади, асраб-авайланади, қадрли ҳадя саналади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлайди ва барчани унда иштирок этишга даъват этади.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг