«Вақф» фонди тарғиботида фаоллик кўрсатган имом-хатибларга ташаккурномалар тақдим этилди

0
345

Бугун, 19 март куни Тошкент шаҳрида “Вақф” хайрия жамоат фонди фаолияти билан аҳолини яқиндан таништириш, унинг лойиҳаларини оммалаштириш ва хайр-эҳсон ишларини кенгайтиришга бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда  Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим Иномов,  Тошкент шаҳар вакили, бош имом-хатиб Раҳимберди домла Раҳмонов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шуҳрат Турдиқулов, “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халилов ҳамда Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатиблар қатнашдилар.

Тадбирда “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар домла Халилов сўзга чиқиб, Фонд томонидан бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар ҳақида сўз юритди.


Шундан сўнг “Вақф” хайрия жамоат фонди фаолиятига бағишланган видеолавҳа намойиш этилди.
Тадбирда иштирок этган Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шуҳрат Турдиқулов ҳам “Вақф” хайрия жамоат фонди фаолиятига нисбатан ўз муносабати билдирди. Ҳоким ўринбосари қилинган ишлардаги ҳамкорлик самараси тўғрисида таъкидлади.


Тадбир якунида Фонд фаолиятини тарғиб этишда фаоллик кўрсатган имом-хатибларга ташаккурномалар тақдим этилди.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг