Бир қассоб йигитнинг айтганлари…

0
665

   …Яқинда бир қассоб йигит менинг олдимга келиб қуйидагиларни айтиб берди:
“Қори ака мени касбим қассобчилик. Менга бу касб отамерос. Қурбонликка имкон қадар шариатимизда рухсат этилган қурбонлик ҳайвонларини сўяман ва гўшт дўконида сотаман. Кейинги пайтда гўшт харид қилишга келган мижозлар орасидан баъзилари қўй гўштининг орқа икки сонидаги илик суякларни олиб беринг деб сўрайдиганлари кўпайиб қолди.
   Аввалига ўша айтган орқа оёқдаги илик суякларни олиб бериб яхши нархга сотиб юрдим. Аммо бир куни ўйлаб қолдимки, одамлар нима учун бу оддий, қоқсуякни шунча пул эвазига олишяпти.
   Яна бир шундай орқа оёқ суякларидан сўраб келган харидордан буни сабабини сўрадим. Уни айтишича халқимизда шундай бир ирим бор эканки: “…Агар бирор уйдан кетма – кет  ўлим чиқадиган бўлса, ирим қилиб ҳалиги қўйнинг икки орқа оёқ суякларини докага ўраб, ўша ўликлар кўмилган қабр ёнига кўмса гўёки бошқа ўша хонадонда ўлим бўлмасмиш…”. Астағфируллоҳ Астағфируллоҳ Астағфируллоҳ…
   Бу гапни эшитганимдан сўнг энди бирор бир харидор шундай илик суякни сўраб келадиган бўлса сотмайдиган бўлдим. Ахир биз мусулмонлар ҳар бир иш Аллоҳдан эканлигига, ким қачон туғилади ва қачон ўлишини Аллоҳдан деб биламиз. Агар Аллоҳ хоҳламаса бундай суякларни қабристонга кўмишдан фойда йўқку…
Нотўғри эътиқодда бўлиб, ҳалиям шундай нарсаларга ишониб юрганлар шоядки бу ҳолатдан ибрат олсалар… Иншаа Аллоҳ

Д.Умуртоев
“Яхё қори” жоме масжид имоми хатиби

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг