Чеченистонда мўминалар учун алоҳида такси хизмати йўлга қўйилади

0
147

Чеченистон Республикасида яқин кунларда аёллар учун алоҳида такси хизмати йўлга қўйилади. Зайед Фонди кредит уюшмаси йиғилишида тасдиқланган ушбу лойиҳа асосида такси хизмати йўлга қўйилади. Бу ҳақда islamisemya нашри хабар берди.

Ушбу такси хизмати фақатгина аёлларни ҳайдовчи сифатида ишга қабул қилиб, фақатгина аёлларга хизмат кўрсатишни мақсад қилган. Ушбу такси компанияси “Мехкари” номи билан аталиши айтилмоқда.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг