Ливияда авиазарбалар натижасида ИШИДнинг 30 нафар жангариси йўқ қилинди

0
1435

ИШИДнинг Ливиядаги қанотига мансуб камида 30 нафар жангари Триполидан шарқда берилган авиазарбалар натижасида йўқ қилинди. Бу ҳақда самолётлари ҳужумни уюштирган «Мисурата бригадаси» штаби расмий вакили, полковник Муҳаммад ал-Ғасрий маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».Вакилнинг айтишича, Мисурата шаҳридан 40 километр шарқда чекинаётган экстремистлар бўлинмалари жамланмаси бомбардимонга дуч келган. Ҳаво рейдлари туфайли транспорт воситалари йўқ қилинган. Шунингдек, жангариларнинг асосий истеҳкоми бўлган Сирт шаҳри ғарбидаги «Ал-Хамисин» назорат-ўтказиш пункти ҳам қўлга киритилган.ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.Манба:daryo.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг