Мутахасислар «Тожмаҳал» кирланишидан ташвишда

0
1604

Мутахасислар фикрича, Ҳиндистон диёридаги инсоният маҳорати – Бобурий ҳукмдорлар мероси бўлган "Тожмаҳал" меъморий ёдгорлигининг оппоқлиги, софлигига путур етиб боряпти. Бунга бир қанча сабабалар мавжуд бўлиб, биринчидан, тарихий иншоотнинг деворлари ўзидан кўпгина доғларни қолдиргувчи ҳашоротлар "ҳужумига учраяпти". Шу сабаб масжид деворлари яшил ранг касб этган. Олимлар ва табиатшунослар бундай ҳашоротлар оқимини афсонавий бинонинг ортида жойлашган Жамна дарёсига боғлашмоқда. Гап шундаки, дарё сувининг ифлосланганлиги унга турли ҳашоротларни жалб этмоқда. Муаммонинг ечими сифатида элликдан ортиқ қувурлар воситасида дарёни тозалаш фикри олға сурилмоқда. Шунингдек, яқин атрофда жойлашган саноат корхоналари таъсири ҳам меъморий ёдгорлик деворлари ифлосланишига таъсир кўрсатмоқда.Бинонинг оппоқ ҳолатини қайта тиклаш учун мутахасислар махсус "лой косметик ниқоб"ни деворлар узра қоплашади. Ниқоб деворларда бир сутка давомида турганидан сўнг, олиб ташланади. Бу жараёнда махсус ниқоб ўзи билан бирга ифлосланган қатламни кўчириб беради. Бундай жараён шу кунгача тўрт бора, яъни, 1994, 2001, 2008 ва 2014 йилларда амалга оширилган. Кейингиси эса, Ҳиндистонда жазирама кунлар ўтиши билан амалга оширилиши режалаштирилган. 

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг