Намозни ўз вақтида адо қилмаслик ҳақида

0
1150
Савол:
   Ассалому Алайкум ва раҳматуллулокҳи ва баракотукҳ!  Ҳурматли Шайх жаноблари мени ҳар куни, ҳар соат ҳар дақиқада қийнаб келадиган нарса бу намозни ўз вақтида адо этмасликдир. Эрталаб бомдод намозини ўз вақтида адо қиламан лекин қолган Пешин, Аср, Шом номозларини кечқурун келиб қазо намозларни ўқийман. Ҳизмат жойимда намозни адо қила олмайман чунки мени ўйлашимча буни сира иложи йўқ, шундай қилиб ҳар куним шу тариқа ўтаяпти. Ҳурматли Шайх жаноблари бундан бу ёғига мени ҳаракатларим қандоқ бўлишлиги тўғрисида йўл кўрсатинг. Олдиндан ташакур билдираман Аллоҳ азза ва жалла ҳаммамиздан рози бўлсин!

Жавоб:
  Намозни вақтида ўқиш керак. Иш жойида ҳам иложини қилиб фарзини ўқиб олишни йўлга қўйинг. Жуда муўкул бўлган чоғида имо билан бўлса ҳам ўқишга ҳаракат қилинг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг