Масжидларда саҳоват ишлари давом этмоқда

0
612

Меҳр улашиш, саҳоват кўрсатиш инсоний фазилатлардан ҳисобланади. Муқаддас динимизнинг кўрсатмаларига эътибор қаратадиган бўлсак, инсонларни бир-бирларига ёрдам беришлик, кўнгил кўтаришлик, меҳр оқибат кўрсатишлик, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, ногиронлар, боқувчисини йўқотганларга моддий ва маънавий кўмак беришга тарғиб қилинган. Шу эзгу ва ҳайрли ишларни амалга ошириш мақсадида 27 январь куни Шайхонтоҳур туманидаги “Ҳожа Аҳрор Валий” жоме мсжиди ва ЎМИ ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги “Гулбазор” маҳалласидаги 15 та хонадонга умумий қиймати 2.678.000 (икки миллион олти юз етмиш саккиз минг) сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва зарурий буюмлар улашилди.


ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг