Ҳаж делегацияси Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазири ўринбосари билан учрашди

0
190

21 январь куни, соат 11:00 да Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари  ва делегация аъзолари Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазири ўринбосари билан учрашув ўтказдилар.

Учрашувда Ҳаж-2019 мавсуми юзасидан имзоланиши лозим бўлган шартнома шартлари ўзаро муҳокама қилиниб, ишчи гуруҳнинг йиғилиши ҳам ўтказилди. Ушбу учрашувда шартноманинг бандлари муҳокама қилинди. Шунингдек, мазкур учрашувда томонлар ҳаж мавсумини намунали, тартибли ва энг юқори даражада ўтказиш масалаларини келишиб олишди.

 

 

манба:muslim.uz
ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг