ҚУЁШДАН КЕЛАЁТГАН ТОВУШЛАР

0
974

Савол:
Ассалому алайкум! Телеграм каналларида бир видеога кўзим тушиб қолди. У видеода айтилишича қуёшдан овоз келаётганмиш. Арабчадан таржима қилинса «Ҳали жавоб берасизлар» деган маънони билдирар экан. Бу нарса ростми ёки ёлғон?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Аввало Ислом дини ўзини ҳақлигини исбот қилиши учун уларни турли хил сафсаталарига эҳтиёж йўқ. Чунки бизнинг иймонимиз мустаҳкамланишига Қуръон ва ҳадисдаги башорат ва мўжизалар ортиғи билан кифоя қилади. Видеога келсак бу фейк маълумот. Арабларда ҳажвия сифат «букро даваам» ибораси бор. Бу иборанинг маъноси сиз келтиргандек эмас. Буни анимация қилинган роликлари ҳам интернетда бор. Қаллоблар эса ўша роликлардаги «букро даваам» овозини қуёшдан келаётган овоз деб монтаж қилиб қўйишган. Ва буни «букро жавааб деяпти» деб талқин қилишяпти. Содда бўлмайлик. Бу каби ишларни ёймаслик ҳам керак, ишонмаслик ҳам керак. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг