5 миллион нусха Қуръон бепул тарқатилди

0
389

Саудия Арабистонининг Ал-Харж вилоятидан жой олган “Қуръон ёрдам маркази” эскирган Қуръонларни маҳаллий аҳолидан ва муассасалардан йиғиб олиб, уларни қайта таъмирлаб, хориждаги мамлакатларга бепул тарқатиш ишлари билан шуғулланади.

IQNA ахборот агентлигининг argaam.com сайтига таяниб берган хабарига кўра, шу кунгача ушбу марказ томонидан дунёнинг 35 та мамлакатига 5 миллион донадан зиёд Қуръони карим бепул етказиб берилган. Марказ муқовалари эскирган, ўқишга яроқсиз ҳолга келган Қуръонларни олиб келиб бериш учун одамларни ҳамкорлик қилишга чақирган эди. Айнан мана шу чақириқ сабаб, жуда кўплаб Мусҳафи шарифлар марказга етказиб берилган.

Маълумот тариқасида шуни айтиш  мумкинки, “Қуръон ёрдам маркази” бир маҳаллий ўқитувчи томонидан ташкил этилган. Фаолиятининг бошида масжид ва мактаблардан эски Қуръонларни йиғиш билан шуғулланган. Маълум вақт ўтиб йиғилган Мусҳафлар сони ортиб борганидан сўнг, уларни қайта таъмирлаб, муҳтож давлатларга бепул тарқатишни йўлга қўйган.

манба: Islom.uz

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг