«Аллоҳ» (Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари)

0
112

«Аллоҳ» лафзи «алаҳа» феълидан олинган «илоҳ» масдарига мансуб бўлиб, маъбуд — ибодат қилинган Зот — маъносини англатади. Арабларда «Илоҳ»нинг аввалига алиф ва лом ҳарфлари киритилган ва «ал-илоҳу» ҳосил бўлган. Сўнгра ҳамзанинг ҳаракатининг ломи таърифга нақл қилинган ва бир жинсдаги икки ҳарф идғом қилинганидан кейин «Аллоҳ» лафзи ҳосил бўлган.
«Аллоҳ» лафзи яккаю ягона маъбуди ҳаққа исм бўлиб қолган. У Зотдан бошқага бу исм ишлатилмайди.
Баъзи уламолар: «Аллоҳ исми аъзамдир», деганлар. Бу лафзи жалола ҳақида Ибн Атоуллоҳ Сакандарий каби зотлар алоҳида китоблар ҳам ёзганлар.

Сунний ақийдалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг