ҚИРҚ ФАРЗ

0
232

Шариатимизда фарзлар кўп, лекин ота боболаримиз қуйидаги қирқ фарзни алоҳида муҳим санаб, ёш авлодга ёд олдиришган. Мусулмон киши қирқ фарзни яхши билиб олиши ва уларга мунтазам амал қилиши лозим.

Фарз нима ? Шариат қатъий далил билан талаб қилган иш фарз дейилади. Фарз амални қилиш ҳар бир мўмин мусулмонга лозимдир. Уни бажарган киши савоб олади, бажармаган осий бўлиб, иқоб – жазога қолади, инкор этган одам эса кофир бўлади.

ҚИРҚ ФАРЗ

Исломда бешта фарз бор:
1. Иймон;
2. Намоз;
3. Рўза;
4. Закот;
5. Ҳаж.

Иймонда еттита фарз бор:
1. Аллоҳга ишониш;
2. Аллоҳнинг фаришталарига ишониш;
3. Аллоҳнинг китобларига ишониш;
4. Аллоҳнинг пайғамбарларига ишониш;
5. Охират кунига ишониш;
6. Қадарга – яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлишига ишониш;
7. Ўлгандан кейин қайта тирилишга ишониш.

Таҳоратнинг фарзлари тўртта:
1. Юзни тўла ювиш;
2. Қўлларни тирсаклар билан қўшиб ювиш;
3. Бошнинг тўртдан бирига маш тортиш;
4. Оёқларни тўпиғи билан қўшиб ювиш.

Ғуслнинг фарзлари учта:
1. Оғизни ғарғара қилиб чайиш;
2. Бурунни ачиштириб чайиш;
3. Баданнинг ҳамма жойига сув етказиб ювиш.

Таяммумнинг фарзлари тўртта:
1. Ният;
2. Пок тупроқни қасд қилиш;
3. Икки қўлни тоза тупроққа уриб, юзга суриш.
4. Икки қўлни тупроққа уриб, тирсак билан суриш

Намознинг фарзлари ўн иккита бўлиб, олтитаси
намоз ташқарисидадир, улар «намознинг шартлари», дейилади:

1. Баданнинг (жунуб, таҳоратсизлик, ҳайз, нифосдан) пок бўлмоғи;
2. Кийимнинг пок бўлмоғи ва авратнинг тўсилмоғи;
3. Намоз ўрнининг пок бўлмоғи;
4. Намоз вақтининг кирмоғи;
5. Қиблага юзланиб ўқимоқ;
6. Дилдан (холис) ният қилмоқ;

Олтитаси намоз ичида бўлиб, улар «намознинг рукнлари дейилади:
1. Намозга такбири таҳрима билан кириш;
2. Қиём;
3. Қироат;
4. Рукуъ;
5. Сажда;
6. Қаъдаи охир.

Яна қуйидагилар ҳам фарздир:
1. Илм олиш;
2. Амри маъруф ва наҳйи мункар;
3. Ҳайз ва нифос илмини билиш;
4. Ризқни ҳалол йўл билан топиш;
5. Шариат ҳалол деб белгилаган нарсаларнигина ейиш.

Мўминниг меърожи
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг