“Юнусобод Оқтепа” жоме масжидига янги имом-хатиб тайинланди

0
675

2016 йил 6 май муборак Жумъа куни Тошкент шаҳри Юнусобод тумани, Чинобод кўчаси 127-уйда жойлашган “Юнусобод Оқтепа” жоме масжидига янги имом-хатиб тайинланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими бошлиғи Муҳаммадназар Қаюмов, Юнусобод тумани бош имом-хатиби вазифасини бажарувчиси Закариё Ҳафизуллаевлар “Юнусобод Оқтепа” масжидида аср намозига йиғилган намозхонларга янги имом-хатиб Зиёвуддин Мирсодиқовни таништирдилар ва масжид қавмини муборакбод этдилар.  Зиёвуддин Мирсодиқов 1971 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Кўп йиллар давомида Ўзбекитон мусулмонлари идораси тизимида намунали фаолият юритиб келмоқда. Хусусан, Андижон вилоятидаги “Саййид Муҳйиддин Махдум”  ўрта махсус ислом билим юрти мудири вазифасида, шунингдек, Тошкент вилоятидаги "Зайд ибн Собит", “Қози маҳалла” масжидлари имом-хатиби вазифаларида хизмат кўрсатган бўлиб, бугунда “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири лавозимида хизмат қилиб келмоқда. ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллигиМатбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Изоҳингизни қолдиринг!
Илтимос, бу ерга исмингизни киритинг